Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:40

“Мирзиëевдан МХХни коррупциядан тозалашни сўрайман!”


“Президентликка сайланиши кутилаëтган Шавкат Мирзиëев мамлакатда коррупцияга қарши жиддий кураш бошламоқчи бўлса¸ биринчи қадамни ўзбекистонликларни қўрқув ва назоратда ушлаб келаëтган Миллий хавфсизлик хизматини ислоҳ қилишдан бошласин. Давлат ва миллат хавфсизлигини қўриқлаши лозим бу тизим энг тепасидан тубига қадар коррупция ботқоғига ботган ва махсус рейдни биринчи ўринда МХХнинг ўзида ўтказиш керак”¸ дейди Озодлик орқали Ўзбекистон президентлигига асосий номзод Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилган ўзбекистонлик Максим.

Яқинларининг турли даражадаги МХХ хизматчилари экани¸ ўзи ҳам Россия университетини тугатиб¸ бу тизимга ишга киришга уринганини билдирган суҳбатдош¸ 2007 йилда МХХнинг вилоят бошқармасига ишга кириш учун ўзидан 4500 доллар пора сўралганини иддао қилди:

- Районлардаги ишга кириш учун ўшанда икки қоп девзира берсангиз¸ олишарди. Шунинг учун қўйчивон ҳам¸ ўқиган-ўқимаган ҳам МХХга кириб олган¸ деб иддао қилади ўзини МХХ ичидаги вазиятни яхши билишини таъкидлаган Максим.

“Мен давлат бошқарувидаги энг тоза тизим бўлиши керак¸ деб ишонган бу система шунчалик коррупциялашиб¸ унга саводини имтиҳон қилсангиз¸ кўпчилиги ўтолмайдиган каттаю кичик порахўрлар ўринлашиб олганини кўрганимдан сўнг¸ Ўзбекистондан чиқиб¸ Россия¸ эндиликда Европада ишлаб юрибман”¸ дейди Озодликнинг “Эркин микрофон”ига боғланган Максим.

Тўлиқ суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Максим билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:14 0:00
Бевосита линк

Алоқадор

XS
SM
MD
LG