Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:48

МХХ собиқ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев уй қамоғига ўтказилди


МХХ генерали Ҳаёт Шарифхўжаевнинг номаълум рассом чизган сурати
МХХ генерали Ҳаёт Шарифхўжаевнинг номаълум рассом чизган сурати

Мамлакат бошқарувига яқин ва бир-биридан мустақил икки манба иддаосича, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари, МХХ шахсий таркиби хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат хизмати собиқ бошлиғи Ҳаëт Шарифxўжаев уй қамоғига ўтказилган. Шарифxўжаев шу йилнинг июлида МХХнинг халқ орасида "Гвардейский", деб аталадиган тергов изоляторига ташланган эди.

Манбалар иддаосича, собиқ генерал “иқтидордаги акахонлари кўмагида тергов жараёнидаги ҳибсни уй қамоғига алмаштиришга муваффақ бўлган”.

Озодлик манбасининг иддаосича, МХХнинг собиқ генерали Ҳаëт Шарифхўжаев ижобий характеристикага эга бўлгани учун тергов чоғида эҳтиёт чораси ўлароқ уй қамоғида сақланиши мумкин, деб топилган.

52 ёшли Шарифхўжаев жорий йил бошида ишдан олинган. Июль ойида ҳибсга олингунига қадар Тошкент Олий МХХ мактабида оддий ўқитувчи бўлиб ишлаëтган, МХХ таркибидаги фаолияти эса тергов қилинаётган эди.

Ҳукумат бошқарувига яқин манбанинг Озодликка билдиришича, собиқ генерал бундан икки ҳафта илгари МХХ ҳибсхонасидан уйига қайтарилган:

аëт Шавкатовични Зелимхон ака (Ўзбекистон Президенти маъмурияти бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров - таҳр.) уйида берилган ошда кўрдим. Икки ҳафта олдин. Ҳаëт Шавкатович қўриқланган ҳолатда эди, аммо қўлида наручник (кишан) йўқ эди. Ўша ерда одамлар шивир-шивир қилиб, подвалдан домашний арестга ўтибди, дейишди. Гапни қисқаси контора хўжайини (МХХ раиси Иноятов назарда тутилган - таҳр.) ëрдами билан он улучшил свой учесть", деб иддао қилди Озодлик манбаси.

Ўзбекистондаги собиқ юқори мартабали мулозимлардан бири эса МХХ собиқ генерали Шарифхўжаевнинг уй қамоғига ўтказилишида президент маъмурияти бошлиғи Зелимхон Ҳайдаровнинг қўли бор, деб иддао қилмоқда:

"Ҳаëт Шарифхўжаевни кўтар-кўтар қилган ҳам Зелимхон Ҳайдарович бўладилар. Буни бутун Тошкент билади. Ҳаëт ичкарига олинганида Зелимхон акани пилиги пасайгандек бўлди. Ҳатто, президент билан ораси совуқлашди, деган гап ҳам чиқди. Лекин бу одамнинг қудратини кўрингки, жиноятлари исботланган ва куни битган Шарифхўжаевни подвалдан домашнийга ўтказди", дея иддао қилди нафақадаги собиқ мулозим Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Генерал Шарифхўжаев ва унинг укаси Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани "жазолаш маъракаси" бошида турган мулозимлар сифатида кўрилади.

Қамоқдаги Ҳаëт Шарифхўжаевнинг “ошга бориш” ҳикояси Ўзбекистонда бирор жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида "уй қамоғи"ни қўллаш тўғрисида Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини президент Ислом Каримов тарафидан имзолаган пайтга тўғри келди.

2014 йил сентябрда Олий Мажлис Сенати уй қамоғини эҳтиёт чораси ўлароқ Жиноят-процессуал кодексига киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди. Айни пайтда Ўзбекистон Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига уй қамоғида сақлаш жазосини киритиш ташаббуси ҳам муҳокама қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG