Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:41

Жазо муддатини икки баравар ўтаган “Бирлик” фаоли қамоқдан чиқди


Муҳаммадали Қорабоев қамоқдан чиққанидан сўнг.
Муҳаммадали Қорабоев қамоқдан чиққанидан сўнг.

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 11 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. Товламачилик айби билан 5,5 йилга қамалган Қорабоев қамоқда эканлиги пайтида икки марта раскрутга қилиниб, унга қамоқ муддати қўшиб берилган эди.

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 18 октябрь куни Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Навоий шаҳридаги 64/47 сонли муассасасидан озодликка чиқарилди.

Жазо муддатининг икки бараварини ўтаган “Бирлик” фаоли қамоқдан чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00
Бевосита линк

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Васила Иноятованинг Фейсбукдаги саҳифасида ёзишича, Қорабоев жамиятнинг кафолат хати асосида чиқарилган ва унга Ўзбекистон Жиноят процессуал кодексининг 252-моддаси (жамоат кафиллигига олиш) қўлланилган.

Муҳаммадали Қорабоев 2006 йилда Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165 моддаси, товламачиликда айбланиб, 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Озодлик билан суҳбатда, Муҳаммадали Қорабоев, қамоқхонада унга нисбатан икки марта раскрутка қўлланилганини айтди:

- Бу менга нисбатан уюштирилган жиноий иш эди. Қамоқда ҳам ички тартибни бузгансан деб, 221-моддани қўллаб қамоқ жазолари қўшиб беришди. Аслида бу диндорларга ва сиёсий мухолифларга жазони қўшиб беришга баҳона бўладиган навбатчи модда бўлган. Агар ўшанда беш ярим йил беришган бўлса, мен ўн бир йилу икки ой ўтириб чиқдим, дейди Муҳаммадали Қорабоев.

2006 йилга қадар Бирлик халқ ҳаракатининг Наманган вилояти бўлими раиси бўлиб ишлаган Муҳаммадали Қорабоев, илгари ҳам турли айбловлар билан бир неча марта ҳибсга олиниб, кейин қўйиб юборилган эди.

Муҳаммадали Қорабоев ўзининг озод этилишини, мамлакатда эсишни бошлаган демократия шамолининг натижаси деб билишини айтди:

- Мана республикамизда демократия шамоллари яхшироқ эсяпти, шуни шабадалари биз каби маҳкумларга ҳам тегяпти. Биз давлатимизни равнақи ва ўзбекистонликларнинг бахти учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз, дейди Муҳаммадали Қорабоев.

Озодликка чиққан Бирлик фаоли Муҳаммадали Қорабоев билан интервью
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:44 0:00
Бевосита линк

"Бирлик" фаоли Қорабоев Шавкат Мирзиёев қудратга келганидан буён озод этилган ўн тўртинчи сиёсий маҳкумдир.

Ўтган бир йил давомида 14 нафар журналист, сиёсий партиялар фаоллари ва инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Муҳаммад Бекжон, Аъзамжон Фармонов, Солижон Абдураҳмонов, Бобомурод Раззоқов, Ғанихон Маматхонов, Аъзам Турғунов, Рустам Усмонов, Самандар Қўқонов, Эркин Мусаев, Ботирбек Эшқўзиев, Баҳром Иброҳимов, Даврон Қобилов, Даврон Тожиев ва Муҳаммадали Қорабоев озод этилди.

Ҳюман Райтс воч инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида яна 12 нафар инсон ҳуқуқи фаоли ва журналистлар қолмоқда.

XS
SM
MD
LG