Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:35

Мухолифат фаоли Аъзам Турғунов қамоқдан озод этилди (ВИДЕО)


Аъзам Турғунов: Қамоқдалигимда мен учун қайғурган дўстларимга катта раҳмат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00

Ўзбекистонда 2008 йилда товламачиликда айбланиб, 10 йилга қамалган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси фаоли ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган "Мазлум" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари бўлган Аъзам Турғунов 7 октябр куни қамоқдан озод этилган. Бу ҳақда Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди. Турғунов қамалишидан олдин маҳаллий куч тизимлари муносабатидан норози фуқароларнинг маҳкама ишларида қатнашиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келган.

66 ёшли Аъзам Турғуновнинг қамоқдан озод этилгани ҳақда дастлаб Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаева маълум қилди.

- Дўстлар, ҳушхабар, Аъзам Турғунов озоооод бўлди, - деб ёзди Отаева Facebook саҳифасида.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Абдураҳмон Ташанов эса ўз Facebook саҳифасида қамоқдан озод бўлган Турғунов билан бирга тушган видеони эълон қилди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда уч нафар сиёсий маҳбус озод этилди.

Солижон Абдураҳмонов: Давр талаби боис озод этилдим!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:23 0:00
Бевосита линк

4 октябр куни ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

67 ёшли Солижон Абдураҳмонов 9 йил 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябрда озод бўлди.
67 ёшли Солижон Абдураҳмонов 9 йил 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябрда озод бўлди.

Абдураҳмонов озод этилишидан бир кун аввал эса жиззахлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов "Жаслиқ" қамоғидан уйига қайтганди.

Аъзам Фармонов: Жаслиқдан омон чиққанимга ишонмаяпман!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмонов, инсон ҳуқуқлари фаоли Фармонов ва бошқа маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади.

"Америка Қўшма Штатлари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу куни-кеча инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишидан сўнг кўп ўтмай яна бир узоқ муддатга қамалган виждон тутқунининг озод этилишидир. Жаноб Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди. Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Абдураҳмоновнинг журналист сифатида ижтимоий-иқтисодий адолат, коррупция ва инсон ҳуқуқлари масалаларига оид олиб борган салмоқли фаолиятини эътироф этган. Умид қиламизки, ушбу очиқроқ ёндашув давом этади ҳамда Ўзбекистон ҳукумати журналист ва фаолларга тааллуқли бўлган барча масалаларга Ўзбекистон конституцияси ва ҳуқуқий талабларга мувофиқ равишда ечим топади. Қонун устуворлигини таъминлаш Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозаларни таъминлашга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди. Биз кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари соҳасига оид ислоҳотлар сари олға силжиш давом этишига умид қиламиз", - дейилган 4 октябр куни АҚШ элчихонаси расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

XS
SM
MD
LG