Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:59

С.Абдураҳмонов: Ўзбекистонда жиддий ўзгаришларни кўриб қувондим! (ВИДЕО)


Солижон Абдураҳмонов: Давр талаби боис озод этилдим!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:23 0:00
Бевосита линк

Солижон Абдураҳмонов: Давр талаби боис озод этилдим!

Ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ жазосини ўтаб, 4 октябрь куни Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. 67 ёшли журналист 2008 йилда гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, 10 йилга қамалган эди.

Қамоқдан чиқиши ортидан Озодликка берган интервюсида журналист панжара ортида кечган кунлари, ўзининг қамалиши ва озод этилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини тилга олди, унинг қамоқдан чиқарилиши учун курашган барча фаолларга миннатдорчилик билдиришини айтди.

Қуйида журналист билан суҳбатни тингланг:

С.Абдураҳмонов: Ўзбекистондаги жиддий ўзгаришларни кўриб, қувондим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:03 0:00
Бевосита линк

Солижон Абдураҳмонов қамоқда 9 йилу 4 ой ўтирди.

Абдураҳмонов дастлаб Озодлик радиосида, сўнгра Uznews.net мустақил интернет нашри мухбири бўлиб ишлаган. Солижон Абдураҳмонов Қорақалпоғистонда фаолият юритиб келган саноқли мустақил журналистлардан бири эди.

Солижон Абдураҳмонов Қорақалпоғистондаги оддий инсонлар ҳаёти ҳамда Орол денгизи қуришининг инсоний таъсири ҳақидаги мақолалари билан танилган.

У 2008 йил 7 июнида машинасидан гиёҳванд моддалари топилган дея, наркотик моддалар истеъмол қилиш айби билан ҳибсга олинган эди.

Солижон Абдураҳмонов шу кунгача айбловларни рад қилиб келди ва милициянинг ўзи гиёҳванд моддаларни машинасига ташлаганига ишонишини билдирган.

Тиббий анализлар Абдураҳмонов ҳеч қандай наркотик истеъмол қилмаганини исботлагач, айблов "наркотик моддалар савдоси"га ўзгартирилган ва у 10 йилга қамалган эди.

Солижон Абдураҳмонов озод этилишидан бир кун аввал жиззахлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов "Жаслиқ" қамоғидан озод бўлди.

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси инсон ҳуқуқлари фаоли Фармонов ва бошқа маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади.

"Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов, Мурод Жўраев, Эркин Мусаев, Жамшид Каримов ва бошқа узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилгани ортидан маълум бўлди. Биз бундай ижобий қадамларни маъқуллаймиз, улар келгусида бошқа маҳбусларнинг озод этилиши ва фуқаролик жамиятига очиқроқ ёндашув учун ишора эканига умид билдирамиз", дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

XS
SM
MD
LG