Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:31

Муҳаммад Бекжон 18 йиллик қамоқдан сўнг озод қилинди


Муҳаммад Бекжон озодликка чиққанидан ярим соат ўтиб телефонда Озодлик мухбири билан суҳбатлашмоқда.
Муҳаммад Бекжон озодликка чиққанидан ярим соат ўтиб телефонда Озодлик мухбири билан суҳбатлашмоқда.

18 йил Ўзбекистон қамоғида ўтирган журналист, 63 ёшли сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон жазо муддати тўла ўталгани ортидан 22 феврал куни қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда унинг яқинлари Озодликка билдирди. 2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга қўшимча айблар қўйилиб (раскрутка) жазо муддати 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди. Бу муддат тугаши билан Муҳаммад Бекжон Зарафшондаги жазони ижро этиш масканидан озод қилинди.

Cиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 22 феврал куни пешинга яқин Зарафшон қамоқхонасидан озод қилинган.

У ерда маҳкумни акаси Комил ва Жуманазар Бекжонлар кутиб олишган.

Муҳаммад Бекжон озодликка чиққанидан ярим соат ўтиб Озодлик мухбири билан суҳбатда кайфияти яхши экани, акалари билан Хоразмдаги қариндошларини уйига кетаётганини айтди.

Муҳаммад Бекжон билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00
Бевосита линк

Муҳаммад Бекжоннинг АҚШда яшовчи қизи Ойгул Бекжон отасининг қамоқдан озод этилгани ҳақда Facebook саҳифасида: "У ҳеч нарса учун умрининг 18 йилини йўқотди. Ҳа у озод бўлди... лекин кўп нарсани йўқотди!!!. Мен у ўз ҳаётини қайта тиклаши учун дуо қиламан!", деб ёзди.

Муҳаммад Бекжоннинг яна бир қизи Инна Facebook саҳифасида отасининг овозини бугун биринчи марта эшитгани ҳақда ёзди.

"У тезроқ Америкага, бизни ёнимизга келишини ва биз билан бирга бўлишини орзиқиб кутяпман", - деб ёзди Инна Бекжон.

Муҳаммад Бекжон "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва «Эрк» газетасининг собиқ бош муҳаррири бўлгани учун узоқ йиллардан бери қамоқда қолаëтгани ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан айтиб келинади.

Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга уйдирма айблар қўйилиб жазо муддати 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди, бу муддат 2017 йилнинг февралида, яъни икки ойдан сўнг тугаши керак эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 29 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон билан учрашган ва Озодликка маълум бўлишича шу учрашувда сиëсий маҳбусларни озод қилиш масаласи кўтарилган.

Бу учрашувдан уч ҳафта ўтиб 24 йилдан бери тутқунликда қолаëтган Самандар Қўқонов 24 ноябрь куни озодликка чиқарилган эди.

Икки сиëсий маҳбуснинг озод этилганлигини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси олқишлаб баёнот чиқарган ва қолган сиёсий маҳкумларнинг ҳам озод этилишига умид билдирганди:

"Биз, шунингдек, 2016 йил октябрь ойида инсон ҳуқуқлари фаоли ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти бўлими раҳбари Бобомурод Раззоқовнинг озодликка чиққанини олқишлаймиз. Биз жаноб Қўқонов ҳамда жаноб Раззоқовнинг озод этилишига ижобий қадамлар деб қараймиз ва Ўзбекистон ҳукуматини маҳбусларни келгусида ҳам озод этиш учун давомий равишда амнистия қўллашга чақирамиз", дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон қамоқхоналарида сиëсий ва касбий фаолияти учун жазоланган қатор мухолифат фаоллари ва журналистлар қолмоқда.

Улар орасида Юсуф Рўзимуродов¸ Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов, Дилмурод Саидов, Аъзам Турғунов каби журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари шулар жумласидандир.

XS
SM
MD
LG