Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:50

Президент ҳузуридаги институт собиқ раҳбари хоинликда айбланиб 12 йилга қамалди


Рафик Сайфулин
Рафик Сайфулин

25 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти собиқ директори¸ 61 яшар сиëсатшунос Рафик Сайфулин республика Ҳарбий суди ҳукми билан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157-моддаси («Давлатга хоинлик қилиш») моддаси бўйича айбли деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Озодликка бу маълумотни Сайфулин устидан ўтказилган судда бевосита қатнашга,н аммо ҳарбий суд тафсилотларини очиқламаслик тўғрисида тилхат имзолагани боис исми айтилмаслигини сўраган юрист маълум қилди.

Унинг айтишича¸ ëпиқ суд мажлиси 25 май куни республика Ҳарбий суди биносида бўлиб ўтган ва устидан ҳукм ўқилган Сайфулин ўз сўнгги сўзида ўзига қўйилаётган айбга тўла иқрор бўлмаган:

"Сайфулин Россия фойдасига таҳлилий хулосалар сиздирганини эътироф этди¸аммо махфий информация ва ҳужжатлар бермаганлигини айтди” дея билдирди судда иштирок этган юрист.

Айни суд ҳақида fergana.news агентлиги ҳам ўз манбаларига таяниб ҳабар қилди.

Республика Бош прокуратурасиннг Озодлик боғланган вакили “ Ҳарбий суднинг ëпиқ мажлиси тафсилотлари матбуотга очиқланмаслигини” айтиш билан кифояланди.

Озодлик Рафик Сайфулиннинг адвокати билан боғланди. Аммо маҳкум ҳимоячиси ҳарбий суд мажлисининг ëпиқлиги боис¸ ҳеч бир маълумот бера олмаслигини айтиш билан чекланди.

Озодлик билан шахси очиқланмаслик шарти билан гаплашган Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг юқори лавозимли мулозимнинг айтишича¸ “ Сайфулин суд томонидан “Россия манфаати учун жосуслик” қилганлик ва “давлат сирларини ошкор қилганлик” каби жиноятларда айбли деб деб топилган.

Суд жараëнида қатнашган юристнинг Озодликка айтишича¸ Сайфулин ишини кўриш жорий йил бошида бошланган:

“Сайфулин устидан биринчи мажлис февраль бошида республика Ҳарбий суди биносида бўлиб ўтганди. Иккинчи мажлис эса 10 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод суди биносида ўтказилди. Чунки бу пайтда Ҳарбий суд биноси ремонтда эди. Учинчи мажлис Ҳарбий суд биносида бўлди ва бу маҳкама Сайфулин устидан ҳукм чиқарди”.

Бир гуруҳ "хоинлар"

Рафик Сайфулин билан биргаликда ўнга яқин собиқ ҳарбий ҳам Россия фойдасига жосуслик қилиш¸ давлат сирларини фош қилиш ва бошқа жиноятларда айбланиб¸ судга тортилгани ҳақида Озодлик ëзган эди.

Ўзбекистон Ҳарбий суди 4 март куни истеъфодаги подполковник, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” газетаси мухбири Владимир Калошин «Давлатга хоинлик"да айбдор деб топилиб¸ 12 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.

Сайфулин билан бирга қамоққа олиниб иши судга оширилганлар орасида Ўзбекистон Қуролли кучлари бирлашган штаби бошқарма бошлиғи Акбар Ярбабаев ҳам бор.

Ярбабаев ҳам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 157-моддасида кўзда тутилган жиноят - давлатга хоинлик қилишда айбланаëттани ҳақида Озодлик маълум қилган эди.

Акбар Ярбабаевнинг акаси, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшайдиган Алексей Ярбабаев Озодлик билан суҳбатда укаси устидан тергов жорий йилнинг 1 февралида тугалланиб¸ судга оширилганини айтган эди.

Ярбабаев устидан қачон ҳукм чиқиши ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Алексей Ярбабаевга кўра¸ унинг укаси Ўзбекистон Қуролли кучлари штаби бошқарма бошлиғи Акбар Ярбабаев ва хотини Елена 2019 йил 15 июлда ҳибсга олинган. Ринат Сайфулиннинг ҳам шу даврда ҳибсга олингани ҳақида унинг адвокатлари Озодликка маълум қилган эди.

“Давлатга хоинлик қилиш”да айбли деб топилган Рафик Сайфулин ўз хизмат фаолиятини совет даврида Давлат хавфсизлик қўмитасида (КГБ) форс¸ дари ва пуштун тилларини яхши билган ходим сифатида бошлаган.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Сайфулин 1994 йилдан 1995 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Статистика қўмитасида ишлаган.

Кейинчалик у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ​директори сифатида ишлади. Унинг Ўзбекистон МХХ собиқ раиси¸ қудратли генерал Рустам Иноятовга жуда яқин бўлгани айтилади.

Сиëсатшунос сифатида танилган ва ҳозирда маҳкум Сайфулин ўз мақолаларида Ғарб ва АҚШдан узоқлашиш ва Россия билан яқинлашиш ғоясини илгари суриб келган эди.

XS
SM
MD
LG