Таниқли кинорежиссёр, 46 яшар Рустам Сагдиев Ўзбекистон президенти топшириғи асосида IX асрда яшаб ўтган таниқли Ислом олими Имом Бухорий ҳаëти ҳақида қиммат бюджетли¸ икки қисмли бадиий фильм устида иш бошлаганини билдирди.
«Чинор остидаги дуэль»¸ «Суюнчи»¸ «Абдуллажон» каби ўзбек киноси "олтин сандиғи"дан ўрин олган кинофильмлар сценарий муаллифи Рихсивой Муҳаммаджонов Озодлик билан суҳбатда «фалаж аҳволга келган ўзбек киносини» қандай қилиб реанимация қилиш ҳақида гапирди.
Тошкентдаги “Ëшлар саройи”да ëш киночиларнинг"PROlogue" дея номланган кинофестивали очилди. Ўзбекистон ëшлар иттифоқи тарафидан ташкил қилинган бу тадбирда кейинги 25 йил мобайнида мамлакатдаги расмий тадбирларда қатнаштирилмай келган икки киночи муҳтарам меҳмон мақомида иштирок этди.
Шу кунларда Тошкент тўйларининг рақс қўшиғига айланган “Сев қардошим” ашуласи уни илк ижро қилган турк хонандаси Шаной хонимни 1972 йилнинг энг машҳур қўшиқчисига айлантирган эди. Бу қўшиқни 1980 йилда Тошкентда куйлаган озарий санъаткори Зайнаб Хонларова эса Ўзбекистон ССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган эди. 17 йилдан бери бу қўшиқ ўзбекистонлик Дилфуза Исмоилова репертуаридан тушмай келаëтир.
СССР Халқ артисти¸таниқли киночи 87 яшар Шуҳрат Аббосов 8 март арафасида эфирга узатиладиган "Чодирхаëл" дастурида ўз фильмларида суратга тушган аëл ижодкорларни бир-бир эслади.
"21-аср Рембрандти" дея мақталиб¸ Россиянинг энг ҳиссиëтли рангтасвирчиси сифатида эътироф топган АҚШ портретчи рассомлар уюшмаси аъзоси Туман Жумабоев Озодлик билан суҳбатда ўзининг рассом бўлиб шаклланиш тарихини ҳикоя қилди.
Ўзбек киноактери 41 яшар Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) таниқли ҳолливуд режиссери Гарет Эдвардс суратга олган “Юлдузлар жанги - яккамохов" фильмида рол ўйнади. “Юлдузлар жанги”нинг Рашид Шадат рол ижро қилган қисми намойиш қилинган илк шанба –якшанбадаëқ 528 миллион долларга чипта сотиб йиғимлар бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу шов-шувли фильмда суратга тушиш осон бўлмади дейди Рашид
Бундан 56 йил олдин совет мафкураси буюртмаси сифатида суратга олинган “Маҳаллада дув-дув гап” фильмининг янгича талқини Фарғона водийсида суратга олинди. Озодлик билан суҳбатда фильм муаллифи¸ таниқли режиссëр Шуҳрат Аббосов “Dono Productions” студиясида суратга олинган бу фильмнинг деярли якунига етганини билдирди.
Давомини ўқинг