Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:58

“100 ёшга кирган момо ногиронлик аравачаси ололмаяпти”


Жиззах вилояти, Бахмал туманининг Боғишамол ҚФЙ, Истиқлол қишлоғида яшовчи юз ёшли биринчи гуруҳ ногирони, Шарофат Исаева қарийб ўн йилдан буён ногиронлик аравачаси ололмаяпти.

Бу ҳақда ОzodMikrofonга мурожаат қилган момонинг жияни Мелиқўзи Худойқуловнинг айтишича, у холаси номидан туман ҳокимлигига ариза ёзиб берганига уч йил бўлган:

“Момомиз ёлғиз аёл, фарзанди йўқ. Чоли анча олдин ўлиб кетган. Ўн йилча бўлди оёғи ишламай тўшакка михланиб қолган. Туман ҳокимлигига ариза ёзиб берганимдан кейин, хотин-қизлар қўмитасидан бир аёл келиб кўрдию кетди. Тамом бошқа ҳеч кимнинг иши бўлмади. Момомиз илгари колхозда ишлаган, кетмон чопган. Ҳозир қизим қараб турибди”.

ОзодМикрофон: “100 ёшга кирган момо ногиронлик аравачаси ололмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG