Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:35

Аукциондан қонуний сотиб олган мулкимга эгалик қилолмаяпман!


Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридан OzodMikrofonга мурожаат қилган 38 яшар Сардор Абдураҳимовнинг арз қилишича у ва жияни Жонибек Аллабердиев аукционга қўйилган нотурар-жой биносини 657 миллион сўмга сотиб олган, лекин унга эгалик қилолмаяпти.

“Аукционга қўйилган бино Термиз тумани Янгиариқ маҳалласида жойлашган “Сурхоннасостаъмир” ДУКга қарашли бўлган. Бироқ унитар корхона қарздорликни ўз вақтида тўлаб бера олмагани сабабли, иқтисодий суд ҳал қилув қарорига кўра гаров мулки “Е”- аукцион савдосига қўйилган эди. Мен уни аукционда ютиб олдим. Лекин ДУК суд қарори чиққандан 9 ой ўтиб, кассация шикояти ёзяпти. Мен савдога кирганимдан кейин. Ваҳоланки, суд қарорининг амал қилиш муддати 6 ой. Суд нима сабабдан ва қайси асосга кўра унитар корхона кассацияни қабул қилди? Ҳамма томон ўйин бўлиб ётибди”, дейди Сардор Абдураҳимов.

Аукциондан қонуний сотиб олган мулкимга эгалик қилолмаяпман!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:24 0:00
Бевосита линк

Сардор Абдураҳимов аукцион баённомасини ҳам тақдим қилди.

Мулкка эгалик қилиш аукцион баённомаси
Мулкка эгалик қилиш аукцион баённомаси

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG