Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:32

20 йилдан буён қамоқда ўтирган маҳкум: Менинг авфномамни кўриб чиқишсин!


Шерзод Ҳакимов
Шерзод Ҳакимов

Тошкент вилоят, Оҳангарон туманидаги 48-манзил колониядан ОzodMikrofonга қўнғироқ қилган, 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган маҳкум Шерзод Ҳакимовнинг арз қилишича, унинг президент номига ёзган авфномалари кўриб чиқилмаяпти.

44 яшар Шерзод Ҳакимов 1999 йилда Ўзбекистон ЖКнинг 159-, 155- ва яна бошқа 7 моддаси бўйича айбланиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Унинг иддао қилишича, 2008 йилда жазони ижро этиш муассасасида "тўқима айблар" билан суд қилиниб, жазо муддатига яна икки йил қўшиб берилган.

2018 йилда жазонинг қолган муддатини ўташ учун манзил колонияга чиқарилган Шерзод Ҳакимов президент номига бир неча бор авфнома ёзгани, лекин колонияга келган комиссия унинг аризасини кўриб чиқмаётгани, прокуратурага ёзган шикоятлари жавобсиз қолаётганини айтади:

“Манзил колонияга бир неча марта комиссия келиб, маҳкумлар авфини кўриб чиқди. Лекин мени чақиришмаяпти. Қамоқхонада бўлиб, бир ўқитувчи аёлга уйланган эдим. Яқинда чақалоғимиз олти ярим ойлик бўлиб туғилди. Ҳозир ваакумда сақлашяпти. Аёлимга мадад бўлай, 82-моддага кўра бориб кўриб келишга рухсат беринг десам, колония раҳбари отказ қиляпти. Онам 70 дан ошган. Мазаси йўқ, уни бориб кўриб келишга ҳам рухсат бермаяпти. Мен хато қилган бўлсам, менга берилган 20 йилни қонуний ўтирдим, қилган гуноҳим бўлса пушаймонман, оиламга мадад бўлишим керак, лекин авфнома бўйича президент қарорларини булар менсимаяпти. Менга туҳмат билан қўшиб берилган икки йил ортиқча бўлди. Энди очлик эълон қилмоқчиман”, дейди Шерзод Ҳакимов.

20 йилдан буён ўтирган маҳкум: Менинг авфномамни кўриб чиқишсин!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:13 0:00
Бевосита линк

Шерзод Ҳакимов 2018 йилда уйланган
Шерзод Ҳакимов 2018 йилда уйланган

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG