Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:37

Ёлғиз она: 10 йил қатиқ сотиб йиққанимни банкка тўладим, аммо президент атаган арзон уйни менга беришмади


Ражабой Холназарова
Ражабой Холназарова

Термиз шаҳрининг Бўстон маҳалласида яшайдиган ва "10 йилдан буён бозорда сузма сотиб, кун кўрадиган ёлғиз она" – 51 яшар Ражабой Холназарованинг Озодлик мухбирига айтишича, уни йиллардан буён қийнаб келаёган асосий муаммо – уйсизликдир.

Ражабойнинг Озодликка айтишича, 2017 йилнинг кузида у тўплаган бор пулига кўтарган қарзларини қўшиб ҳимояга муҳтож қишлоқ аҳолиси учун махсус қурилаётган арзон уйлардан олишга ҳаракат қилган.

- 12 ярим миллион сўм пулни банкка олиб бориб, топширдим. Яна озгина тўлов қилинг, дейишди. Аммо, менинг бошқа имконим йўқ эди - вилоят ҳокимига бордим. Ўша кезда Эркин Турдимов ҳоким эди. У киши сизга уй берилади, ёрдам қиламиз, деди. Кейин уй қуриб битказилди, аммо менга беришмади, - деб даъво қилади Холназарова.

Термизда ёлғиз онадан пулни олишди, аммо президент атаган арзон уйни беришмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:03 0:00


Шикоят қилишича, Ражабой Холназаровага ваъда қилинган уй берилмаган, дастлабки тўлов учун берган 12 ярим миллион сўм пули эса 1 ярим йилча банкда қолиб кетган.

Ражабойнинг айтишича, эндиликда унга пулини қайтаришмоқчи, аммо у бунча вақтдан сўнг пул қайтарилишини эмас, уй берилишини талаб қилмоқда.

Озодликка айтишича, унинг доимий иши йўқ, бунинг устига уйи ҳам йўқ. Ёлғиз ўғли ва ўзи навбатма-навбат опа-сингилларининг уйида яшайди.

Ёлғиз она: 10 йил қатиқ сотиб йиққанимни банкка тўладим, аммо президент атаган арзон уйни менга беришмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:56 0:00
Бевосита линк

Термиз шаҳри ҳокимиятидан олинган маълумотга кўра, раҳбарият Ражабой Холназарованинг аҳволидан хабардор, унинг шикояти ҳокимликнинг уй-жой билан таъминлашга масъул бўлимида қабул қилинган.

Аммо, муаммо ечимини топдими ёки яқин-атрофда ҳал бўладими, деган саволга Озодлик шаҳар ҳокимлигидан расмий жавоб ололмади.

Аслида, Ражабой Холназаровага Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралда қабул қилинган 103-сонли қарори асосида Термиз шаҳрида қурилаётган 432 та 3 қаватли уйлардан бирида арзон нархдаги квартира ваъда қилинган.

Қарорга мувофиқ:

- бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила;

- кўп болали оилалар;

- тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар);

- даромади юқори бўлмаган (1 ойдаги жами даромади ҳар оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдоригача тўғри келадиган оилалар)

Рўйхатдаги оилалар туман ҳокимликларида ташкил этилган махсус комиссия тавсияси билан қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар билан арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши мумкин.

Холназарова эса – юқорида тилга олинган тоифаларнинг қарийб барчасига тўғри келади – бошқа оила билан яшайди, тўлиқ бўлмаган оилада 1 болани тарбия қилган, даромади юқори бўлмаган оилада ҳам ота, ҳам онадир.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёл - Холназарова дастлабки тўловини бажарган уй қани – бу саволга расмийлардан жавоб йўқ.


Термиз шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, айни пайтда шаҳарда яшовчи ногирон ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳволда қолган 7 минг кишидан имтиёзли асосда уй-жой олиш учун ариза тушган. Аммо, бу йил фақат 6 уй имтиёзли уй ажратилган.

Имтиёзли дейиларкан, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга ипотека кредити учун дастлабки 25 фоизлик тўловни тўлашда ҳокимият ёрдам беради.

Расмий маълумотга кўра, бунинг учун махсус ажратилган маблағ йўқ - жамоат жамғармалари, ҳомийлар, бошқа жамғармалар ҳисобидан тўлаб берилади. Қолган 75 фоизини талабгорнинг ўзи тижорат банклари берадиган имтиёзли кредит ҳисобидан тўлаши керак.

XS
SM
MD
LG