Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:41

СУРХОНДАРЁ – “Қарз кўтариб пул тўладим, аммо ҳали-ҳамон уйдан дарак йўқ!”


ТЕРМИЗ. “Мен – Ражабой Холназарова, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ат-Термизий кўчаси 33-уй 38-хонадонда рўйхатдан тураман. Ёшим 51 да, ёлғим онаман. Лекин уйим йўқ.

Сурхондарёнинг аввалги ҳокими Эркин Турдимов қабулига кириб, шароитим оғирлиги, турар-жойга жуда муҳтожлигимни арз қилганман. Уй берамиз дейишди. Керакли ҳужжатларни тайёрлаб бердим. 2017 йил ноябрь ойида қарз-қавола қилиб пул жамғардим ва уй учун 12 миллион 515 минг сўм тўладим.

Тез муддатда берамиз дейишди. Кейин эса қўшимча тўлов талаб қила бошлашди. Ўшандан буён турли идораларга арз қилиб келаман, натижа йўқ. Ҳатто “сен уй ваъда қилган ҳоким Турдимов ҳозир Самарқандда, сен ҳам Самарқандга бор!” дейишгача боришди.

Термиз шаҳри ҳокими, вилоят ҳокими, вилоят хотин-қизлар идораси раҳбари қабулига ойлаб қатнадим. Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратурага шикоят ёздим. Аввалдан қилган тўловим асосида Термиз тумани Аму мавзесидаги арзон уй-жойлардан ажратиб беришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 10 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG