Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:47

Tesla ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолгани видеоси қизғин муҳокама уйғотди


Teslaнинг автопилот тизими ўзида мураккаб хавфсизлик функцияларини жамлаган бўлса-да, ширкат унинг ҳали бутунлай мустақил тизим даражасига етмаганини таъкидлаб келади.
Teslaнинг автопилот тизими ўзида мураккаб хавфсизлик функцияларини жамлаган бўлса-да, ширкат унинг ҳали бутунлай мустақил тизим даражасига етмаганини таъкидлаб келади.

Redditтнинг “Автомобиллардаги ахмоқлар” (Idiots in Cars) бўлимида улашилган видеода юриб кетаётган Tesla 3 ҳайдовчиси ухлаб ётгани, атрофидаги ҳайдовчилар уни зўр бериб уйғотишга уринаётгани акс этди.

Видеони улашган фойдаланувчи “Кўзларимга ишона олмадим... Кўрфаз ҳудудида жума кунги қизғин пайтда ухлаб кетаяпти”, деб ёзди.

Видео муаллифи сўзларига кўра, ухлаб қолган ҳайдовчини уйғотиш учун сигнал чалишган, аммо ҳайдовчи қисқа муддатга уйғониб, уйқуни яна давом эттирган.

Ушбу ҳолатни видеога олган Шон Миладинович ҳайдовчи камида 50 кмга яқин масофагача машинасида ухлаб борганини айтди.

Teslaнинг автопилот тизими ўзида мураккаб хавфсизлик функцияларини жамлаган бўлса-да, ширкат унинг ҳали бутунлай мустақил тизим даражасига етмаганини таъкидлаб келади.

Ширкат сайтида “Автопилот тўлиқ эътиборли ҳайдовчилар учун мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчи қўли доим рулда бўлиши ва у исталган пайтда бошқарувни қўлга олишга тайёр туриши керак“, дейилади.

“Автопилотдан фойдаланишда эътиборли бўлиш, қўлингизни ҳар доим рулда ушлаш ҳамда машинангизни бошқариб бориш сизнинг мажбуриятингиздир”.

Уйқучи ҳайдовчи акс этган видеода унинг қўли рулга енгил боғлаб қўйилганини кўриш мумкин, чунки ҳайдовчи қўлларини рулдан олса, автомобиль огоҳлантирувчи сигнал беришни бошлайди.

Tesla ҳам, АҚШ ҳукумати ҳам юриб кетаётган автомобилда ухлашни ман этади. Ширкат директори Илон Маск автомобилларда тўлиқ ухлаш имконияти 2020 йилда пайдо бўлишини айтган.

Reddit фойдаланувчилари ҳайдовчи автомобилнинг мураккаб тизимларини кўз-кўз қилиш мақсадида бундай қилгани ёки йўқлигига қизиқишди.

“Трюкми бошқами, фарқи йўқ. Автомобиллар кўп йўлда бундай қилгани учун у барибир ахмоқ”, деб ёзди фойдаланувчиларнинг бири.

XS
SM
MD
LG