Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:29

Tesla Австралияда 50 минг хонадонни генераторга айлантиради


Австралиянинг Жанубий Австралия штатида 50 мингга яқин хонадонга қуёш панеллари ва Tesla ширкати батареялари берилади. Бу ҳақда якшанба куни штат ҳукумати эълон қилди.

Жанубий Австралияда декабрь ойида 30 мингдан ошиқ хўжаликни электр токи билан таъминлай оладиган рекорд даражада қувватга эга батарея тизими ишга тушган эди. Powerpack деб номланган тизимни ҳам Илон Маскнинг Tesla ширкати ишлаб чиққан.

Якшанба куни эълон қилинган янги режа доирасида хонадонларга қуёш панеллари ва батареялар бепул берилади.

Бошида синаш учун 1 100 давлат уй-жой қурилишига 5 кВт қувватга эга қуёш панеллари берилади. Бунинг ортидан мазкур тизимлар 24 минг турар-жойда ўрнатилади.

Tesla эълон қилган билдирувда янги станция қуввати 250 мВт қуёш энергиясигага тенг бўлиши айтилади.

Австралия ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат электр энергиясининг 60 фоизини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқаради. 14 фоиз электр энергияси эса қайта ишлатиш мумкин бўлган манбалардан олинади.

XS
SM
MD
LG