Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:45

Қамоқда 18 йил сақланган Муҳаммад Бекжон ИИБ назоратидан чиқарилди


Муҳаммад Бекжон АҚШдан келган рафиқаси Нина Бекжонова билан Тошкентда. Сурат 25 февралда олинган.
Муҳаммад Бекжон АҚШдан келган рафиқаси Нина Бекжонова билан Тошкентда. Сурат 25 февралда олинган.

18 йил Ўзбекистон қамоғида ўтирган журналист, 64 ёшли собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон ИИБ назоратидан чиқарилди. Эндиликда собиқ маҳкум АҚШда яшаётган фарзандлари билан учрашиш учун чиқиш визаси олиш, пенсияга чиқиш, прописка муаммосини ҳал қилиш ва тортиб олинган уйини қайтариб олишни режалаштирмоқда.

Ўтган йили қамоқдан озод бўлгач, бир йил давомида Ички ишлар бўлими назоратида бўлган собиқ маҳкум Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни назоратдан чиқарилди. Бу ҳақда Озодликка гапирган Муҳаммад Бекжонга кўра, у назоратдан чиқарилган куннинг эртасигаёқ Тошкентга саёҳат қилган:

- Ички ишлар вазирлигининг Янгибозор тумани бўлими ходимлари келиб, мени табриклаб кетишди, дейди М. Бекжон.

Муҳаммад Бекжон АҚШдан келган рафиқаси Нина Бекжанова билан Урганч-Тошкент поездида. 23 февраль.
Муҳаммад Бекжон АҚШдан келган рафиқаси Нина Бекжанова билан Урганч-Тошкент поездида. 23 февраль.

​Айни пайтда Муҳаммад Бекжон 19 йилдан бери кўрмаган ва ҳозирда АҚШда яшаётган фарзандлари билан учрашиш учун чиқиш визаси олиш ҳаракатида. Унинг айтишича, назоратдан чиқарилиши билан чиқиш визаси олиш учун ҳужжат топширган:

- Ҳужжатларни топширдим, Худо хоҳласа 20 кундан кейин бориб, аниғини биламан. Мен болаларимни 19 йилдан бери кўрмаяпман. Бориб кўриб келишим керак. Фақат келинойингиз келган, у менинг ёнимда. Энди визани тўғрилаб берса, шу ёққа бориб келиш учун ҳужжат тўғирламоқчиман. У ёқда қолиш ниятим йўқ. Албатта қайтиб келаман. У ёқда нима қиламан, дейди М. Бекжон.

Собиқ маҳкум қамоқдан чиққач бир йил давомида Хоразмда акасининг уйида яшади ва унга янги паспорт берилган пайти акасининг уйига вақтинча қайдга қўйилган. Бироқ, суҳбатдошга кўра, унинг ҳозирги пайтда Ўзбекистонда на бирор турар уйи ва на доимий пропискаси бор:

- Менда ҳозир прописка муаммоси пайдо бўлди. Мен олдин Тошкентда турганман. У ердан менинг аёлимнинг паспортини олиб, уйдан чиқариб юборишган. Ҳозир энди пропискага туриш учун неча минг долларга жой сотиб олишим керак экан. Аслида менинг доимий пропискам Тошкентда бўлиши керак. Мени бу ердан ҳеч ким пропискадан ўчирмаган. Лекин ҳозир менда на прописка бор, на уй бор, дейди М. Бекжон.

Ҳозирда Муҳаммад Бекжон Тошкентдаги уйини қайтариш учун ҳам ҳаракат қилаяпти.

- Уй борасида порталга ёзганимда, кейин кўриб чиқамиз дейишганди. Ўша пайтда назоратда бўлганман. Ҳозир яна бораман. Уйни ноқонуний тортиб олган. Чиқариб, ҳайдаб юборишган, дейди М. Бекжон.

64га кирган Муҳаммад Бекжоннинг айтишича, қамоқдан чиққач пенсияга чиқиш учун ҳаракат қилган, бироқ бир йил давомида қилган ҳаракатларидан бирор натижа бўлмаган:

- Пенсия ёшига кирганимга 4 йил бўлаяпти ( Ўзбекистонда пенсия ёши эркаклар учун 60 ёш қилиб белгиланган -Таҳр.) Ҳужжатларимни топа олишмаяпти. Архивда йўқ дейишди. Битта Авиасозлик заводидан қоғоз келган. Бошқа жойдан топа олишмапти. Ҳатто армияда хизмат қилганимни ҳам топа олишмади ҳарбий комиссариатдагилар. Йўқ дейишаяпти, дейди М. Бекжон.

Муҳаммад Бекжон билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Муҳаммад Бекжон назоратдан чиқарилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:57 0:00
Бевосита линк

Муҳаммад Бекжон дунёдаги энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ҳисобланади.

Муҳаммад Бекжон мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва «Эрк» газетасининг собиқ бош муҳарриридир.

Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.

2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга янги айблар қўйилиб жазо муддати 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди. Бу муддат тугаши билан Муҳаммад Бекжон Зарафшондаги жазони ижро этиш масканидан озод қилинди.

Муҳаммад Бекжон: Сиëсий ўзгаришлар бошланди дейишга ҳали эрта
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:27 0:00

XS
SM
MD
LG