Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:53

Стив Свердлов: Муҳаммад Бекжон бошиданоқ қамоқда ўтирмаслиги керак эди


Стив Свердлов
Стив Свердлов

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Марказий осиë бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов Муҳаммад Бекжоннинг қамоқдан озод қилинишини олқишлар экан¸ унинг бегунох қамалганлигини урғулади.

Озодлик учун махсус ëзган мақоласида Свердлов Муҳаммад Бекжонни озод бўлганини ошиғич ҳиссиëт билан ифодалайди:

- Мен 18 йил турмада ўтирган журналист Муҳаммад Бекжон озод бўлди, деган сатрларни ëзаëтганимга ҳануз ишонмайман. Дунëда энг узун муддат қамоқда ўтирган журналист ҳам охир -оқибат озод бўлди.

Икки соатча аввал мен унинг қизи Ойгул билан гаплашдим. Ойгул менга отасининг қамоқдан чиқиб қариндошлар даврасида чой ичаëтгани акс этган фотосуратни жўнатди. Озодлик ва эркинлик туйғусидан рохатланган бу оиланинг турмадан сал наридаги чойхонада бемалол ўтирганини кўриб кўнглим яйради.

Мен узоқ йиллар унинг қизи Ойгул билан Муҳаммад Бекжонни қамоқдан озод қилиш ëки ҳеч бўлмаганда унга қўлланилган қийноқларга барҳам бериш борасида бирга иш олиб бордим. Бугун биринчи марта Ойгулнинг енгил тортиб ҳўрсинганинини эшитдим.

Мен ва мен мансуб бўлган ташкилот Муҳаммад Бекжон озод бўлганини олқишлайди аммо у бошиданоқ қамалмаслиги керак эди. Журналист сифатида ўз вазифасини бажарган Муҳаммад Бекжонни оиласи бағридан суғуриб олиб ўғирлаб кетишди. Ўта шафқатсиз тарзда қийнашди¸ рухий босим қилишди. Журналист бўлгани учун уни 18 йил қамоққа тиқиб қўйишди. 18 йил умри завол бўлди. Муҳаммад Бекжон бошига тушган қора кунлар 1999 йили Украинага Ўзбекистон МХХ гуруҳи келиб уни ўғирлаб кетганидан кейин то бугунгача давом этди. Тошкент маҳкамаси уни 13 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга қўшимча айблар қўйилиб жазо муддати 4 йилу 8 ойга узайтирилди. Сабаб жуда кулгили. Уни камерасидан тирноқ оладиган кусачка топилган эмиш.

Муҳаммад Бекжон узоқ муддат ўтириб қамоқдан чиққан тўртинчи сиëсий маҳбусдир.

Ўтган йил августида Каримов ўлганидан сўнг иқтидорга келган Мирзиëев ўз сайловолди дастурида адлия тизимларини ислоҳ қилиш ваъдасини берган эди.

Бугун Мирзиëев Муҳаммад Бекжоннинг АҚШдаги оиласи бағрига қайтишига изн бериши керак.

Мирзиëев шунингдек қамоқларда қолаëтган бошқа сиëсий маҳбусларни ҳам озод қилиб ижобий ўзгаришлар тарафдори эканлигини намойиш қилиши керак.

Сиëсий маҳбусларнинг қамоқдаги қора кунларига нуқта қўйилилиши лозим¸ дея ëзади Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Марказий Осиë бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов.

XS
SM
MD
LG