Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Тошкентда грипп эпидемияси. Касал болалар жой йўқлигидан коридорда ëтмоқда (ВИДЕО)


Кучли иситма билан касалхонага ëтқизилган болалар коридорда ëтмоқда.
Кучли иситма билан касалхонага ëтқизилган болалар коридорда ëтмоқда.

Тошкент вилоят, Тошкент туман Тиббиëт бирлашмасига қарашли Шошилинч болалар бўлимида жой етишмаётганидан бемор болалар коридорда ëтиб даволанмоқда.

Бу Озодликка хабар қилган ота-оналар ўз иддаоларининг исботи сифатида сурат ва видео ҳам жўнатди. Уларнинг айтишича, коридорга ётқизилгани учун фарзандлари қаттиқ шамоллаб¸ иситма сабаб томири тортишиб қолмоқда.

Бемор болаларнинг коридорда ëтишга мажбурлигини тан олган касалхона врачи ва тиббиëт бирлашмаси расмийси¸ 10 ўринли Шошилинч болалар бўлимига ҳозирда бир кунда 100 нафаргача касал бола олиб келинаëтгани¸ уларга нормал палата шароити қилиб беришга имкон йўқлигини билдирди.

"Уйдаги совуқдан касалланган болалар совуқ коридорда ëтмоқда"

Озодликка Тошкент туманидан мурожаат қилган ота-оналардан бири кучли иситма билан туман Шошилинч болалар бўлимига олиб келган фарзанди жой йўқлигидан коридорда ëтганини айтаркан, бундай деди:

Боламни судороги билан олиб борсам¸ бўлим касал болаларга тўлиб кетганидан коридорга ëтқизишди. Коридор совуқ¸ иситмалаб ëтган бола қанча одам ўтиб-қайтадиган йўлакда ëтишга мажбур. Нормал кровать ҳам йўқ¸ қаердандир кичкинагина кушетка опкелишди. Ота-оналар кечқурун стул-столда ўтириб чиқмоқда. Врачлар ëрдам беришга ҳаракат қилаяпти¸ лекин жой масаласини ҳал қилолмаяпти”.

Ота-оналардан айримлари бу маълумотни тасдиқлаш учун 16 январь куни олинган сурат ва видеоларни Озодликка тақдим қилди.

Касалхона коридоридаги болалар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:11 0:00

Уларда болалар ва улар ëнида қолаëтган оналарнинг коридорда ëтгани кўрилади.

Тошкент вилояти марказини Тўйтепага кўчирамиз¸ деб миллионлаб долларлик қурилишлар қилиб ëтишипти. Вилоятдаги касал болаларнинг сақланаëтган аҳволи бундай. Тиббиëт бирлашмаси¸ касалхона бош врачига тўполон қилиб чиққанлар бўлди¸ лекин вазиятда ўгариш йўқ. Мен бу аҳвол учун врачларни эмас¸ соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларини айблайман. 21-асрдаги касалхоналарнинг аҳволи шунақа бўладими?" деди боласига яхши қарамай қўйишларидан чўчиб¸ бемор боласи ва ўз исмини очиқлашни истамаган оналардан бири.

“10 койкалик бўлимга бир кунда 100 та касал бола келмоқда!”

Озодлик видеотасвирда тасдиғини топган бу маълумотга изоҳ сўраб¸ Тошкент тумани марказий касалхонасининг Шошилинч болалар бўлими мутасаддиларидан бири билан боғланди.

Ота-оналар берган маълумотни тасдиқлаган мулозим¸ грипп эпидемияси бу бўлимнинг шундоқ ҳам аянчли вазиятини янада оғирлаштирганини айтди.

Шу кунларда ҳаво яна совиб кетди. Грипп эпидемияси жуда кучайди. Бу бўлимда ўзи 10 та койка бор. Лекин кунига 100 тача касал бола келаяпти. Кўпчилиги судороги билан келаяпти. Кучли иситма билан келган болани қайтаришга ҳаққимиз йўқ¸ уйида бирор кори-ҳол бўлса¸ биз жавобгар бўламиз. Уларни ëтқизишга мажбурмиз. Лекин жой йўқ. Шошилинч бўлимда жами 30 та койка бор¸ ўнтаси болалар бўлими¸ 10 таси хирургия¸ яна ўнтаси терапия бўлимига ажратилган. Касал болалар ниҳоятда кўплигидан¸ хирургиянинг учта хонаси ҳам олганмиз. Бошқа бўлимларда ҳам жой бўлса¸ ëтқизаяпмиз. Бўлим бошлиғи хонаси¸ ординаторскийни ҳам касалларга берганмиз. Барибир жой етмаяпти. Шунга янги келганларни коридорга ëтқизишга мажбурмиз. Палатада жой бўшаши билан уларни ичкарига олиб¸ янгиларни яна коридорга қўяяпмиз”¸ деди касалхона мулозимларидан бири.

Туман тиббиëт бирлашмаси расмийларидан бирига кўра¸ 215 минг аҳоли яшовчи Тошкент тумани касалхонаси 60-йилларда қурилган ва бугунги талабга умуман жавоб бермайди.

Буни ҳамма¸ хусусан¸ Бош вазир ҳам билади. Ҳозир кўп тармоқли касалхона қурилаяпти¸ Наврўзгача битиб қолса керак. Шу бинога кўчиб ўтсак¸ аҳвол яхшиланишига умид қилаяпмиз. Унгача врачларимиз қўлдан келганини қилаяпти”¸ деди Тошкент тиббиëт бирлашмаси мулозими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Тошкент тумани тиббиëтчиларининг Озодликка айтишича¸ қўшни туман¸ қолаверса¸ “йўлнинг нариги бетида жойлашган” Тошкент шаҳри касалхоналари бу туманда яшовчи болаларни қабул қилмаëтгани ҳам вазиятни оғирлаштирган.

Йўлнинг у томонидаги касалхона ëпилган. СамПИ касалхонаси ҳам йўқ. Зангиотага борса¸ прописканг бўйича¸ Келесдагига бор¸ деб қайтариб юборади. Биз эластик эмасмизку?!”¸ дейди Тошкент тумани Шошилинч болалар бўлими врачларидан бири.

Мутахассислар¸ жорий эпидемия сабабларидан бири ҳаво совуган кунларда аксар ҳовлилар ва мактаблардаги иситишнинг яхши эмаслигига бориб тақалишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG