Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:55

Акбарали Абдуллаев “олигархлар қишлоғи”дан яна тергов изоляторига қайтарилди


Акбарали Абдуллаев Киевдаги маҳкама залида.
Акбарали Абдуллаев Киевдаги маҳкама залида.

Қасрдан яна СИЗОга

Киев Апелляция суди Акбарали Абдуллаевни экстрадиция текшируви давомида уй қамоғидан вақтинчалик сақлаш изоляторига қайтариш ҳақидаги прокуратура сўровини қондирди.

Акбарали Абдуллаев 19 апрель куни СИЗОдан президент Порошенко яшайдиган Козин қишлоғига кўчган эди.
Акбарали Абдуллаев 19 апрель куни СИЗОдан президент Порошенко яшайдиган Козин қишлоғига кўчган эди.

Киев шаҳар прокуратураси матбуот котиби Надя Максимец Озодлик билан суҳбатда апелляция суди прокуратура шикоят аризасида келтирилган хавотирларни асосли деб топганини билдирди:

- Апелляция суди шикоятимизни қондирди ва Абдуллаевни экстрадицион ҳибсда сақлаш учун етарли асослар бор¸ деб топди. 27 апрель куни Абдуллаев суд залидан тергов изоляторига қайтарилди¸ - деди Максимец.

Украина қонунчилигига кўра¸ шахсни экстрадицион ҳибсда ушлаш бир йилга чўзилиши мумкин. Аммо ҳар икки ойда прокуратура бундай ҳибсни чўздиришни тақозо қилувчи асослар билан судга мурожаат қилиши ва ҳибсда қолдириш-қолдирмаслик бўйича суд қарор чиқариши керак.

19 апрель куни прокуратуранинг шундай сўровини кўриб чиққан Киев шаҳар Печерский район суди ҳаками Светлана Шапутько Акбарали Абдуллаевга нисбатан қўлланилган эҳтиëт чорасини ўзгартириш ва уни вақтинчалик тергов изоляторидан (СИЗО) уй қамоғига чиқаришга қарор қилган эди.

Бу қарор ортидан Ўзбекистон марҳум президенти қайинжияни Киев яқинидаги Козин қишлоғида ўз адвокатлари ижарага олган виллага уй қамоғига чиқарилган эди.

Абдуллаевнинг экстрадиция масаласи ўрганилаëтган муддатда уй қамоғидан қочиб кетиш эҳтимоли мавжудлигини таъкидлаган Киев шаҳар прокуратураси район суди қарори устидан дарров шикоят аризаси киритган эди.

Абдуллаевнинг украин олигархлари қишлоғи сифатида танилган Козиндаги ҳаëти ўн кунга етмай - 27 апрель куни Киев апелляция суди уни яна СИЗОга қайтарди.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг қайинжияни бўлган 33 яшар Акбарали Абдуллаев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилиш), 178-моддаси ( чет эл валютасини яшириш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадни яшириш) жиноятларида айбланмоқда.

У жорий йилнинг 14 январида Киев аэропортида паспорт текширувидан ўтаётган пайтда чегарачилар томонидан ушланган. Чегарачиларга Доминикан Республикаси ва Ўзбекистон паспортларини кўрсатган Абдуллаевнинг Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилгани аниқлангач¸ у ҳибсга олинган эди.

Прокуратура танқидларни рад этди

Акбарали Абдуллаевнинг 27 апрель кунги суд қарори билан уй қамоғидан яна изоляторга қайтарилиши¸ уни ҳимоя қилаëтган адвокатлар гуруҳининг эътирозига сабаб бўлди.

Ана шу эътирозларга қўшилган украиналик сиëсатшунос Вадим Карасев маҳаллий матбуотда Киев апелляция маҳкамаси қарорини Украинанинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказадиган ҳаракат сифатида баҳолади.

“Украина Апелляция суди тушида Абдуллаевни Тошкент турмаси тутқунлигида кўраëтганўзбек элитаси билан очиқдан-очиқ тил бириктирди. Агар Абдуллаев уй қамоғи шароитида қоида бузмаган бўлса¸ уни СИЗОга қайтаришга нима ҳожат бор эди? Ëки прокуратурадагилар Абдуллаевнинг қочиб кетишидан қўрқдими? Ўтган бир ҳафта ичида¸ у хоҳласа¸ 10 марта қочиб кетган бўларди”¸ деб ëзди 10 май куни Карасев.

11 май куни Озодлик билан суҳбатда Киев прокуратураси расмийси бу каби танқидларни жавоб беришга арзимайдиган¸ деб баҳолади:

- Жиноий ишга оид материалларни билмайдиган¸ экстрадицион текширув тафсилотидан бехабар сиëсатшуносларнинг бу каби танқидлари ўринсиз. Прокурор¸ мавжуд материаллардан келиб чиқиб¸ Абдуллаевга нисбатан экстрадиция текшируви борар экан¸ уни СИЗОда сақлашга етарли асос бор ва ҳибс энг тўғри эҳтиëт чораси¸ деган ишончда¸ деди прокуратура матбуот котиби.

Максимецнинг таъкидлашича¸ эстрадицион текширув хулосасидан келиб чиққан ҳолда¸ Абдуллаевни Тошкентга бериш-бермаслик ҳақидаги сўнгги қарорни Украина Бош прокуратураси чиқаради.

Абдуллаевни экстрадиция қилиш ҳақида расмий сўров юборган Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳозирга қадар жамоатчиликка бу жараëнга оид бирор маълумот тақдим қилган эмас – прокуратура сайтида Абдуллаевга ўтганда очилган жиноий иш ҳақида ҳам¸ унинг Украинада қўлга олиниб¸ экстрадиция қилиш сўралгани ҳақида ҳам хабар йўқ.

Ўзбек ҳамкасбларининг Украина прокуратураси ўтказаëтган экстрадицион текширувда қанчалик фаоллиги¸ уларга Абдуллаевни сўроқ қилиш имкони берилган-берилмагани ҳақидаги саволга Киев прокуратураси расмийси¸ “бу ҳақда ўзида аниқ маълумот йўқ”лигини айтди.

“Қувасой мафияси”

Президент рафиқаси Татъяна Каримованинг жияни Акбарали Абдуллаев узоқ йиллар Фарғона водийсидаги аксар сердаромад соҳаларни ўз норасмий назоратида ушлаб келган.

2012 йилда Ўзбекистонда ëнилғи тақчиллиги юзага чиқиши ортидан мамлакатдаги энг йирик Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида кенг кўламли рейдлар ўтказилган ва бу жараëн давомида заводнинг 60 га яқин раҳбар-ходими ҳибсга олинган эди.

Мазкур жараëн давомида берилган кўрсатмалардан нафақат бу завод¸ балки умуман водийдаги нефт олди-сотдиси устидан назоратнинг “Қувасой мафияси” деб аталган гуруҳ қўлида экани¸ бу гуруҳнинг эса¸ президент қайинжияни Акбарали Абдуллаевга бўйсуниши аниқланган.

2012 йилга қадар Фарғона водийсидаги сердаромад бизнес тизимларини тўлиқ назоратида ушлаб келгани айтиладиган Акбарали Абдуллаев бизнес империяси таркибида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан ташқари¸ Қувасой цемент заводи¸ “Фарғона текстиль”, “Silver Silk”, “Кварц”, “Қувасой текстиль”,”Қувасойпромстрой” каби фабрика ва ширкатлар¸ ўнлаб савдо мажмуаси¸ "Осиë" меҳмонхоналар тармоғи бўлган. Акбарали Абдуллаевнинг Европа¸ хусусан¸ Латвиядаги кўплаб қимматбаҳо кўчмас мулк эгаси экани айтилади.

Тергов материалларига кўра, Акбарали Абдуллаев ҳам ўз вақтида Фарғона вилоятидаги ноқонуний ҳаракатлар эвазига топилган камида 800 миллион АҚШ долларини нақд кўринишда мамлакатдан олиб чиқиб Европа банкларига жойлаштирган.

Акбарали Абдуллаевга Фарғона шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 164¸ 184-моддалари бўйича талон-тарож ва солиқ тўламаганлик айблари билан жиноий иш очган. Кейинчалик Бош прокуратура бу айблар устига пора олишга оид 210-моддани ҳам қўшган.

Абдуллаев 2013 йил 10 октябрда иқтисодий жиноятларда айбланиб, шахсан Ислом Каримов буйруғи билан ҳибсга олинган ва 2014 йил ноябрида дастлаб 15 йилга озодликдан маҳрум этилган, сўнгра жазо муддати 6 йилу 6 ой этиб белгиланган эди.

Озодликка маълум бўлишича¸ Абдуллаев қамалишидан икки ярим йил ўтиб¸ шартли озод этилган, бироқ президент Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этишидан кўп ўтмай, мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхатга қарамай¸ Ўзбекистондан яширинча чиқиб кетган.

Суд реестридан маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди 2016 йил 15 октябрда Акбарали Абдуллаевни ушлаб¸ Ўзбекистонга келтириш ҳақида қарор чиқарган.

XS
SM
MD
LG