Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:46

Адвокатлар гуруҳи Акбарали ҳимоясини Ўзбекистонни танқид қилишдан бошлади


Акбар Абдуллаев
Акбар Абдуллаев

Ўзбекистон собиқ президентининг қайинжияни Акбарали Абдуллаевнинг шахсий адвокатлари уни Ўзбекистонга экстрадиция этишларига қарши кураш олиб боришади. Бу ҳақда Акбарали Абдуллаевнинг 4 адвокати 7 март куни Киевда ўтказган матбуот матбуот йиғинида эълон қилди.

23 февралда Киев суди 33 яшар Акбарали Абдуллаевни бир йилгача ҳибсда сақлаш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Ҳозирда у Украина Хавфсизлик хизматининг махсус изоляторида сақланмоқда.

Акбарали Абдуллаев 14 январда Киев халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош прокуратураси талаби асосида украин чегарачилари томонидан ҳибсга олинган эди.

Акбарали Абдуллаев Ўзбекистонда юзлаб миллион доллар маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда.

Абдуллаев айни айбловлар билан 2013-2016 йиллар давомида қамоқ жазосини ўтаб чиққани, унга қўйилаётган айбловлар сиёсий эканини даъво қилади.

Абдуллаевнинг шахсий адвокати: Ўзбекистон ишончга лойиқ мамлакат эмас
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:56 0:00

Сиёсий важ

Абдуллаев адвокатларидан бири Бен Эммерсоннинг ишонишича, уни Ўзбекистонга экстрадиция этиш уриниши ортида сиёсий важлар ётибди.

- Суд томонидан ҳукм этилган, жазо муддатини ўтаган шахсни экстрадиция этиш, қайтадан судлаш учун қандай важ бўлиши мумкин? Ҳукумат ёки давлат суд ҳукмни бекор қилса, бу фақат ва фақат сиёсий важ бўлади, - деди матбуот йиғинида гапирган Бен Эммерсон.

Абдуллаевнинг германиялик адвокати Оливер Уоллеш сўзларига кўра, у Украинага қонунан келган, Ўзбекистонда паспортни ва четга чиқиш стикерларни қонунан олган.

У Страссбург маҳкамасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистонни "ишончга лойиқ мамлакат эмас", деб баҳолади.

- Страссбург маҳкамасининг айтишича, агар ҳатто Ўзбекистон уни адолатли суд қилишга, уни қийнамасликка, унга ҳуқуқий ёрдам беришга ваъда қилса ҳам, бу кафолатлар етарли эмас. Маҳкама ҳукмига кўра, мамлакат (Ўзбекистон) ишончга лойиқ эмас, - дедит Оливер Уоллеш.

"... борсам, ўлдиришади"

Абдуллаев Киев судининг сўнгги кунида агар Ўзбекистонга экстрадиция қилсалар, уни ўлдиришлари мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

- гар мен Ўзбекистонга борсам, мени ўлдиришади. Бу 100 фоиз, - деб айтганди Акбарали Абдуллаев.

У шунингдек Ўзбекистонда ўз қилмишига яраша жазо олганини илова қилганди.

-Мен қилмишим учун жавоб бердим ва зарарни қопладим. Мен айбдор эмасдим демоқчи эмасман. Мен айбдор эдим. Мен бунинг барига жавоб бердим, - дея эътироф этганди Акбарали Абдуллаев.

Ҳибсхонами ёки уй қамоғи

Киев суди прокуратурага экстрадицион текширувни ўтказиш учун 60 кун муҳлат берган.

Киев шаҳар прокурори Марина Кимнинг Озодлик украин хизматига билдиришича, прокуратура текширувларни чўздириши мумкин, бироқ бунинг учун суднинг янги ажрими керак бўлади.

Марина Кимга кўра, у расман Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистонда очилган жиноий иш билан 26 январдан шуғуллана бошлаган ва текширув муддати 27 мартда тугайди.

Аммо адвокатлар Абдуллаевни ҳибсхонадан уй қамоғига ўтказишларини истайди.

Улар унга деб аллақачон алоҳида уйни кирага олиб қўйганликларини билдирдилар.

Абдуллаевнинг германиялик адвокати Оливер Уоллеш сўзларига кўра, у Украинага қонунан келган, Ўзбекистонда паспортни ва четга чиқиш стикерларни қонунан олган.

Бироқ, Киев прокуратураси унинг тергов изоляторидан озод этилишини истамайди.

Зеро Абдуллаевда ўзбек паспортидан ташқари, Доминикан Республикаси паспорти ҳам бор ва унинг Украинадан чиқиб кетиш эҳтимоли йўқ эмас, деб ҳисоблайди Киев прокуратураси.

Акбарали Абдуллаевнинг адвокати Оливер Уоллеш уни ҳимояси остидаги шахсга эски айбловлар илгари сурилаётганини айтди.

- Биз олдин матбуотда чиқмаган эдик, сабаби экстрадицион ҳужжатларни энди олдик, уни ўрганиб чиқдик ва уларнинг сиёсий важларга асосланганига ишонч ҳосил қилдик.Уни жазосини олган эски айбловлар билан жазоламоқчи бўлганларига ишончимиз комил. Украина расмийлари материалларни ўрганмоқда ва улар бу материалларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига қанчалар тўғр келишини қиёслаб кўришлари керак, – дея баёнот берди Уоллеш.

Матбуот йиғинида адвокатлар Уоллеш ва Эммерсон Абдуллаевни бепул ҳимоя қилаётганликларини таъкидлашди.

Акбар Абдуллаев ҳимоясига Украинанинг ўзида яна 2 адвокат бел боғлаган.

Сиёсий қочқинликка даъвогар

Киев прокуратураси матбуот хизмати бошлиғи Надежда Максимец Озодлик украин хизмати билан суҳбатда Акбар Абдуллаевнинг экстрадицион ҳужжатлари билан танишиш жараёни давом этаётганини айтди.

Экстрадиционн текширув давом этмоқда. Акбарали Абдуллаев қочқин мақомини олиш учун ҳужжатларини топширди ва бу ҳолат ниҳоий ҳукм чиқарилаётган пайтда инобатга олинади.Аммо, Ўзбекистондан келган ҳужжатлардан чиқиб гапирадиган бўлсам, унга янги айбловлар қўйилган”, – деди Надежда Максимец.

XS
SM
MD
LG