Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:36

МТС Ўзбекистондаги станцияларини техник синовдан ўтказди


2012 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан лицензиядан маҳрум этилган Россиянинг МТС ширкати станциялари айни шу агентлик билан шерикчилик келишуви имзолаганидан сўнг яна қайта ишга туширилди.

Бу синовни “муваффақиятли” деб баҳолаган Озодлик манбаси¸ айни пайтда мутахассислар техник мураккабликлар устида ишлаëтганини таъкидлади.

“Алоқа тармоғи ниҳоятда муракаб организм¸ мураккаб системадир. Бу фақат станциялар ва кабель симлари тортиш эмас¸ балки улкан ва мураккаб компютердир. Ана шу системани ишга тушириш учун унинг ҳар бир кичик қисмини созлаш¸ ишга тушириш керак бўлади. Бу битта калит билан ëнадиган автомобиль эмас. Тошкент ҳукумати билан тузилган келишувга кўра таъсис этилган Universal Mobile Systems Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг Ўздунробитадан қолган техникавий база билан ишлаши қайд этилган. Бу база қандай бўлса¸ шундай турипти. Лекин бу база компютер дастурисиз ўзича ҳеч нарсага ярамайди. Бу дастурни созлаш эса қийин ва вақт талаб қилувчи иш. 1 ноябрдан ана шу жараëн бошланди ва у ҳозирча режага мувофиқ бормоқда¸ деди ушбу жараëнга алоқадор Озодлик манбаси.

МТС ширкати матбуот котиби Дмитрий Солодовников ҳам 6 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда¸ Ўзбекистондаги техникавий базани созлашнинг бошлангани ва аввал режалангани каби ширкат 1 декабрдан бошлаб мижозларга хизмат кўрсата бошлашини билдирди.

Айни пайтда¸ Озодликка етиб келган расмий ҳужжат нусхасида ëзилишича¸ Universal Mobile Systems номи билан расмийлаштирилган янги қўшма корхона Ўздунробитага қарашли бўлган 97 код рақами билан иш бошлайди.

"Республика телекоммуникация тармоқларини рақамлаш режасидан "Universal Mobile Systems" масъулияти чекланган жамиятига бириктирилган рақам сиғимлари" деб номланган бу ҳужжатга кўра¸янги қўшма корхонага Қорақалпоғистон республикаси, вилоят ва шаҳарлари учун ҳаммаси бўлиб икки ярим миллион абонент рақами ажратилган.

Ўзбекистондан ҳайдалишидан олдин қарийб 10 миллионта абонентга эга бўлган МТС учун республика телекоммуникация тармоғидан икки ярим миллионта абонент рақами ажратилиши мобил оператори аввалги қамровининг тўртдан бирини ташкил этади.

Россиядаги энг йирик телеком ширкати “Мобильные ТелеСистемы” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2014 йилнинг 31 июль куни имзоланган Муроса битимига кўра¸ UMS нинг 50,01 фоиз улуши МТСга, 49,99 фоиз улуши Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация давлат қўмитасига қарашли бўлади.

Муроса битимига биноан, икки томон ўзаро даъволардан воз кечиши ҳам кўзда тутилган.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG