Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:56

Улуғнорлик фермерлар пахта ҳосили пулини бермаётган кластерни судга бермоқчи


Озодлик Ўзбекистоннинг баъзи бошқа вилоятларда ҳам кластерга пахта ва ғалла сотган фермерлар икки йиллик ҳосил пулини шу пайтгача ололмай сарсон бўлаётгани ҳақида бундан олдин ҳам хабар қилган.
Озодлик Ўзбекистоннинг баъзи бошқа вилоятларда ҳам кластерга пахта ва ғалла сотган фермерлар икки йиллик ҳосил пулини шу пайтгача ололмай сарсон бўлаётгани ҳақида бундан олдин ҳам хабар қилган.

Андижоннинг Улуғнор туманидаги "Водий саноат фахри" МЧЖ​кластер корхонасига пахта сотган ўнлаб фермер хўжалиги 2019 йилги ҳосил пулини ололмай сарсон бўлмоқда.

10 январда Озодлик билан суҳбатда бўлган фермерлар, агар ой охиригача "Водий саноат фахри" ҳосил пулини тўламаса, кластер ширкатни судга беришларини айтишди.

Пахтани фермерлардан шартнома асосида сотиб олган "Водий саноат фахри" кластер корхонаси раҳбари муовини "янги йил байрами сабаб тўлов кечиккан"ини айтди ва ой охиригача фермерлар пули тўланишини ваъда қилди.​

Андижоннинг Улуғнор туманидаги ягона кластер "Водий саноат фахри" МЧЖ​га 2019 йил ҳосилидан 165.5​ тонна пахта сотган "Собитхон ота" фермер хўжалиги раиси Элёр Ҳакимовнинг ​10 январда Озодликка айтишича, пахтани толага айлантириб сотишга мўлжалланган "Водий саноат фахри" кластер корхонаси шартнома бўйича фермерларга 753 миллион 515 минг 200 сўм пулни 31 декабргача тўлаши керак эди.​

Аммо, фермернинг айтишича, 10 январь холатига кўра, кластер фермер хўжалигига пулни тўламаган.

Қўшимча қиймат солиғини чиқариб юборганда 165.5​ тонна пахта килосини 3770 сўмдан сотганмиз. Пулни ҳали тўламаган.

- Қўшимча қиймат солиғини чиқариб юборганда 165.5​ тонна пахта килосини 3770 сўмдан сотганмиз. Пулни ҳали тўламаган. Шартнома бўйича 31 декабргача тўлаб бериши керак эди. Ҳали ҳисобимизга бир сўм ҳам ўтмади. 20 фоизлик қўшимча қиймат солиғини биз ҳам 31 декабргача тўлашимиз керак, тўламаганимиз учун кунига устига 4 фоиз пеня миниб ётибди. Бундан ташқари "Водий саноат фахри" давлат томонидан ажратилган имтиёзли киредитни ҳам тўлиқ ишлаб бермагани сабабли ҳосилни етиштириш учун ўз ёнимдан 80 миллион сўм маблағ сарфлаганман, ишчиларга ойлик беролмаяпман, - деди Элёр Ҳакимов​.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:55 0:00
Бевосита линк


Озодлик Улуғнор туманидаги яна уч фермер билан суҳбатлашди.

Улар ҳам кластердан ҳосил пулини ололмай, сарсон бўлаётганликларини айтишди.

350 миллион сўмлик қарзи бор. Агар ойни оҳиригача бермаса судга бериб 4 фоизлик пенияси билан ундириб оламиз.

- 350 миллион сўмлик қарзи бор.Агар ойнинг охиригача бермаса судга бериб 4 фоизлик пеняси билан ундириб оламиз, деб турибмиз. Чунки имзоланган шартномада агар вақтида тўламаса 4 фоиз пеня билан тўлайди, деган банди бор. Бугун мажлисда кластерга шу ҳақда айтдик, ойнинг охиригача тўлаб бераман, деб ваъда берди, кўрамиз, - деди Улуғнор туманидаги фермер хўжалигининг исми очиқланмаслигини истаган раҳбари.

"Водий саноат фахри" МЧЖнинг исми очиқланмаслигини истаган раҳбарларидан бири янги йил байрамлари бўлиб пул кечикканини айтиб, шу ой охиригача пулни тўлашни ваъда қилди.

- Ҳозир айна шу масалани мажлисда муҳокама қиляпмиз. Байрамлар бўлиб озгина кечикиш бўлди, ойнинг охиригача тўлаб берамиз, муаммо йўқ, - деди , - "Водий саноат фахри" МЧЖ раҳбарларидан бири.

Ўзбекистонда пахта ва ғаллачилик билан шуғулланадиган фермерларни кластер корхоналарига бирлаштириш икки йил аввал бошланган эди.

Озодлик Ўзбекистоннинг баъзи бошқа вилоятларда ҳам кластерга пахта ва ғалла сотган фермерлар икки йиллик ҳосил пулини шу пайтгача ололмай сарсон бўлаётгани ҳақида бундан олдин ҳам хабар қилган.

Жумладан Самарқанднинг Оқдарё туманидаги кластер корхонаси фермерларнинг 7 млрд сўм пахта пулини тўламаяпти.

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида эса қарийб 300 нафар фермер “АВС Оққўрғон Агрокластер” билан шартнома имзолаганига икки йилдан ошганига қарамай улар кластерга топширган ҳосил пулини олмаган:

“Бу кластер эмас, бало бўлди. 2018 йил пахта пулини, 2019 йил ғалла ва пахта пулини ҳали ҳам олганимиз йўқ. Икки йил давомида кластернинг учта раҳбари ўзгарди. Илгари ҳар йили 31 декабргача пулимизни тўлиқ олардик. Кластерга ўтганимиздан сўнг, насияга ишлаяпмиз”, - деб айтганди оққўрғонлик фермер.

Озодликка мунтазам хабар йўллаëтган ўзбекистонлик фермерлар¸ кластер тизими жорий қилиниши ортидан ўзларининг яхши ишлов берилган ерлари ҳокимиятга яқин шахс ва гуруҳларга ноқонуний равишда олиб берилганидан шикоят қилишган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев жорий қилган кластер тизими ҳақидаги тахлилий мақолани бу ерда ўқинг.

XS
SM
MD
LG