Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:59

Самарқанддаги кластер корхонаси фермерларнинг 7 млрд сўм пахта пулини тўламаяпти


Оқдарё туманидаги "Янгиобод Бургути" фермер хўжалиги туманда ўтган йили ташкил этилган "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонасига 97 тоннадан зиёд юқори навли пахта сотган.
Оқдарё туманидаги "Янгиобод Бургути" фермер хўжалиги туманда ўтган йили ташкил этилган "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонасига 97 тоннадан зиёд юқори навли пахта сотган.

Самарқанднинг Оқдарё туманидаги ягона кластер корхонасига пахта сотган 126 та фермер хўжалиги 2019 йилги ҳосил пулини ололмай сарсон бўлмоқда.

Оқдарё туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари кластернинг фермерлардан қарзи 7 миллиард сўм атрофида эканини айтди.

Пахтани фермерлардан шартнома асосида сотиб олган "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонаси раҳбари муовини ип-калавага харидор йўқлигидан пул кечикаётганини айтди, фермерларнинг ҳосил пули бир ҳафта ичида тўланишини ваъда қилди.​

Оқдарё туманидаги "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонасининг биноси.
Оқдарё туманидаги "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонасининг биноси.

Оқдарё туманидаги "Янгиобод Бургути" фермер хўжалиги туманда ўтган йили ташкил этилган "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонасига 97 тоннадан зиёд юқори навли пахта сотган.

Олинган ҳосилни толага айлантириб сотишга мўлжалланган кластер корхонаси шартнома бўйича фермерларга 2019 йилги пахта хосили пулини 31 декабргача тўлаши керак эди.

"Янгиобод Бургути" фермер хўжалигининг исми очиқланишини истамаган ҳисобчисининг Озодликка айтишича, кластер пахта хосили учун "бир тийин ҳам тўламаган".

Фермернинг айтишича, кластер корхонаси бошлиғи Фирдавс (фамилиясини аниқлаш имкони бўлмади - таҳр.) ўтган ой ўрталарида фермерларга бу йил (2019) ҳосил пулини тўлаш имкони йўқлигини айтган:

Булар "харидор йўқ, сотолмаяпмиз, пул бўлмаяпти", деб ҳамма фермерни сарсон қилиб келмоқда. Туманда биронти ҳам фермер ҳали пулини олмаган.

- Пахтанинг бир тоннасини 4 миллион 640 минг сўмдан ҳисоблаб олган. 97 тоннадан зиёд юқори навли пахта топширганмиз. Лекин шунча машаққат билан етиштирган ҳосил учун ҳали бир тийин ҳам олмадик. Шартнома бўйича 2019 йилнинг 31 декабригача пулни тўлаб бўлиши керак эди. Булар "ҳаридор йўқ, сотолмаяпмиз, пул бўлмаяпти", деб ҳамма фермерни сарсон қилиб келмоқда. Туманда биронти ҳам фермер ҳали пулини олмаган. Ахир пахтамизнинг пулига ишониб банкдан кредитлар олганмиз. Ҳар ой фоиз тўлаяпмиз. Ишчиларимизга ойлик беришимиз керак, - деди фермер.

Озодлик Оқдарё туманидаги яна икки фермер билан суҳбатлашди.

Улар ҳам кластердан ҳосил пулини ололмай, сарсон бўлаётганликларини айтишди.

- Биздан кластер 300 миллион сўм қарз. Бермаяпти. 31 декабрда шартнома муддати тугади, пул йўқ. Ҳокимликка ҳам чиқдик. Улар бу кластер ёпилади, деяпти. Ёпилса пулимизни ким тўлайди? Ҳар бир фермернинг 500-600 миллион пули бор уларда, - деди Оқдарёдаги "Бошмон" фермер хўжалигининг исми очиқланмаслигини истаган ходими.

Оқдарё туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Нажмиддин Тоғаев "Корея Самарқанд" МЧЖ кластер корхонаси 2019 йилги пахта хосили учун фермер хўжаликлари пулини тўламаганини Озодликка тасдиқлади.

Тоғаевга кўра, кластер қарздорлиги 7 миллиард сўм атрофидадир:

Фермерларни ҳам тушуниш керак-да. Уларни техникадан қарзи бор, ишчиларига ойлик тўлаши керак.

- Толасини сотолгани йўқ, шунга фермерларнинг пулини беролмай юрибди. Ўзларига ҳам қанча айтдик. Ҳозир уларда 7 миллиард сўмга яқин фермерларнинг пахта ҳосили пули турибди. "Кредит олинглар-да тўланглар", дедик. Фермерларни ҳам тушуниш керак-да. Уларнинг техникадан қарзи бор, ишчиларига ойлик тўлаши керак. Кеча гаплашувдик, "икки кунда ҳал қиламан" деганди. Кўрамиз...

"Корея Самарқанд" МЧЖ раҳбари муовини Раҳматжон Раззоқов толага харидор йўқлигидан пул кечикаётганини айтди.

Лекин Раззоқов 7 январь куни Озодлик билан суҳбатда фермерларнинг ҳосил пули бир ҳафта ичида тўланишини ваъда қилди.

Янги ташкилот-да бизники, ҳали тўлиқ оёққа тургани йўқ. Пахтани ип-калава қилиб сотамиз. Ҳаридор йўқлиги учун пулни етиштириб беролмадик.

- Янги ташкилот-да бизники, ҳали тўлиқ оёққа тургани йўқ. Пахтани ип-калава қилиб сотамиз. Харидор йўқлиги учун пулни етиштириб беролмадик. Лекин, ҳозир махсулотни ички бозорга сотиб, бир ҳафтада пулини чиқариб берамиз. Мана шу ҳафта пул бўлиб қолиши керак. Биринчи мақсадимиз фермерларни қарзидан қутилиш бўлиб турибдику ҳозир, - деди Раҳматжон Раззоқов.

Ўзбекистонда пахта ва ғаллачилик билан шуғулланадиган фермерларни кластер корхоналарига бирлаштириш икки йил аввал бошланган эди.

Озодлик Ўзбекистоннинг баъзи бошқа вилоятларда ҳам кластерга пахта ва ғалла сотган фермерлар икки йиллик ҳосил пулини шу пайтгача ололмай сарсон бўлаётгани ҳақида бундан олдин ҳам хабар қилган.

Жумладан Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида қарийб 300 нафар фермер “АВС Оққўрғон Агрокластер” билан шартнома имзолаганига икки йилдан ошганига қарамай улар кластерга топширган ҳосил пулини олмаган:

“Бу кластер эмас, бало бўлди. 2018 йил пахта пулини, 2019 йил ғалла ва пахта пулини ҳали ҳам олганимиз йўқ. Икки йил давомида кластернинг учта раҳбари ўзгарди. Илгари ҳар йили 31 декабргача пулимизни тўлиқ олардик. Кластерга ўтганимиздан сўнг, насияга ишлаяпмиз”, - деб айтганди оққўрғонлик фермер.

Озодликка мунтазам хабар йўллаëтган ўзбекистонлик фермерлар¸ кластер тизими жорий қилиниши ортидан ўзларининг яхши ишлов берилган ерлари ҳокимиятга яқин шахс ва гуруҳларга ноқонуний равишда олиб берилганидан шикоят қилишган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев жорий қилган кластер тизими ҳақидаги тахлилий мақолани бу ерда ўқинг.

XS
SM
MD
LG