Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:46

Раҳмат Оқилов террорчиликда айбдор деб топилди ва умрбод қамоққа ҳукм этилди (ВИДЕО)


Раҳмат Оқилов
Раҳмат Оқилов

7 июнь куни Швеция пойтахти Стокҳольм суди ўзбекистонлик муҳожир Раҳмат Оқиловни террорчиликда айбдор деб топди ва умрбод қамоққа ҳукм қилди.

Швецияда умрбод қамоқ жазоси ўртача 16 йилни ташкил этади - Оқилов бу муддатни ўтаб бўлганидан сўнг¸ Швецияга қайтмайдиган қилиб¸ Ўзбекистонга депортация қилинади.

2017 йилнинг 7 апрелида Оқилов Стокҳольм марказидаги пиёдалар юрувчи кўчада юк машинасини қасддан одамлар устига ҳайдагани оқибатида 5 одам ўлган, 10 нафари жароҳатлаган эди.

Стокҳольм маҳкамаси Оқиловни шунингдек яна 119 одамни қасддан ўлдиришга уриниш¸ 24 нафар шахс ҳаëтига таҳдид қилганликда ҳам айбдор деб топди.

Суд террор ҳужумидан омон қолганларга компенсация¸ ўлдирилганлар яқинларига эса етказилган зарарни қоплаш ҳақида ҳам ҳукм чиқарди.

Оқилов жинояти “Швецияда амалга оширилган энг мудҳиш террор хуруши” сифатида баҳоланаëтгани боис¸ швед матбуотига кўра¸ жамоатчилик суд ҳукмини катта қизиқиш билан кузатмоқда. Бугунги якунловчи суд мажлиси Стокҳольм шаҳар залида ўтказилди.

Швециядаги энг йирик террор хуружини содир этган Раҳмат Оқилов изидан
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:42:41 0:00

Ҳукм ўқилиши олдидан журналистларга гапирган прокурор Ҳанс Иҳрман “умрбод қамоқ жазосидан бошқа ҳар қандай жазо эҳтимолдан йироқдир”¸ дея баëнот берди.

Оқилов тергов давомида ўғирланган юк машинасини атайин пиёдалар устига ҳайдагани ва бу ишни “Ислом давлати” гуруҳи амирининг буйруғи билан амалга оширганини эътироф этган.

Икки ойдан кўпроқ давом этган маҳкама жараëнида 100 дан ошиқ одам, жумладан, ҳужумда тирик қолганлар ҳамда қурбон бўлганлар қариндошлари кўрсатма берди.

26 апрель кунги суд мажлисида Швеция прокуратураси вакили Раҳмат Оқиловга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраган эди.

XS
SM
MD
LG