Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:40

Стокҳолмдаги ҳужум ижрочисининг акаси Самарқандда ҳибсга олинди


Стокҳолмда амалга оширилган терактда айбланаётган Раҳмат Оқилов
Стокҳолмда амалга оширилган терактда айбланаётган Раҳмат Оқилов

Стокҳолмдаги ҳужум ижрочиси Раҳмат Оқиловнинг 44 яшар акаси Олим Оқилов 23 апрел, якшанба куни Самарқанд шаҳрида хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Озодликка Олим Оқиловнинг икки қариндоши маълум қилди. Айни куннинг ўзида Стокҳолмда Швеция полицияси ва хавфсизлик кучлари қўшма амалиёт ўтказиб, ҳужумга алоқадорликда гумонланган яна бир шахсни ҳибсга олганлар.

Олим Оқиловнинг 39 яшар укаси Раҳмат Оқилов 7 апрелда Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасини одамлар устига ҳайдаши натижада 4 киши қурбон бўлган ва яна 15 киши жароҳат олганди.

Ҳужумдан бир неча соат ўтиб Раҳмат Оқилов Стокҳолм четида ҳибсга олинган ва кейинчалик дастлабки суд жараёнида, адвокатига кўра, “ўз айбини тан олган” эди.

Швеция суди Раҳмат Оқиловни судга қадар қамоқда сақлашга ҳукм қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00

Изтироб

Яқинларига кўра, 23 апрель куни тушликдан кейин "ўзларини миллий хавфсизлик ходимлари деб таништирган уч киши" 44 яшар Олим Оқиловни Самарқанд шаҳрининг жанубида жойлашган “Янги ҳаёт” маҳалласидаги уйидан олиб кетган.

Озодлик суҳбатдошларидан бири Олим Оқиловнинг айнан нима учун ҳибсга олинганини билмасликларини айтди.

"Нега олиб кетишганин билмаймиз. Укасининг қилмишига алоқадор бўлиши мумкин. Олим бир неча кундан бери изтиробда юрганди. Укасининг судида қатнашиш учун Швецияга боришни планлаштирганди," - деди у.

Стокҳолмдаги амалиёт

Олим Оқилов ҳибсга олинган куннинг ўзида Стокҳолмда Швеция полицияси ва хавфсизлик хизмати ходимлари қўшма амалиёт ўтказиб, Стокҳолмдаги ҳужумга алоқадорликда гумонланган яна бир шахсни ҳисбга олганлар.

Бу ҳақда Швеция полицияси 24 апрелда пресс-релиз тарқатиб, "Дроттнинггатандаги террор ҳужумидан кейин йирик миқдордаги истиҳборот материаллари кўриб чиқилди. Натижада яна бир шахс ҳисбга олинди," дея билдирди.

Пресс-релизда ҳибсга олинган шахс ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Швециядаги нуфузли Expressen нашри ўз манбасига таянган ҳолда ҳибсга олинган шахснинг чечен жангариларига алоқадорлигини хабар қилди.

Ҳозирга қадар Стокҳолмдаги ҳужумга алоқадорликда гумонланиб Раҳмат Оқиловдан ташқари яна бир киши ҳибсда қолаётган эди.

ИШИД буйруғи

Раҳмат Оқиловники билан ИШИД вакили ўртасида экани ишонилган ёзишма
Раҳмат Оқиловники билан ИШИД вакили ўртасида экани ишонилган ёзишма

Expressen нашрининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбасига таяниб хабар беришича, Раҳмат Оқилов тергов пайтида Стокҳолмдаги ҳужумни содир этиш буйруғини ИШИД экстремист гуруҳидан олганини айтган.

"Тергов чоғида Раҳмат Оқилов буйруқни ИШИДдан олганини айтган," деб ёзади Expressen.

Раҳмат Оқилов ҳужум режасини бир ҳафта муқаддам тузиб чиққанини билдирган.

"Режа бўйича машинага ўрнатилган портловчи модда ишга солиниши керак бўлган, бироқ портлаш юз бермагач, қонга беланган Раҳмат Оқилов жиноят саҳнидан қочган," деб ёзади Expressen.

Хабарда шунингдек таъкидланишича, Раҳмат Оқилов ҳужум пайтидан ҳибсга олингунга қадар бўлган вақт оралиғида ИШИДдаги "биродарлар" билан телефон алоқасида бўлган.

10 апрель куни швед оммавий ахборот воситалари Раҳмат Оқиловнинг Telegram орқали ИШИД тарафдорлари ёки аъзолари билан бўлган ёзишмаларини нашр этганди.​

Рус тилидаги ушбу ёзишмалардан Оқиловнинг ҳужумни қандай амалга ошириш ҳақида очиқ мулоқот олиб борганини кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG