Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:45

OzodTarmoq: Пахта пайкалга тойлаб ташлаб кетиляпти


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

Таниқли ўзбек ёзувчиси Набижон Боқий 22 октябрь куни ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида сарлавҳа остидаги ва қуйидаги суратни эълон қилди.

Бу суратларни кўчириб босишимзга лутфан розилик берган адибнинг айтишича, суратларни у бугун (22 октябрь) Сирдарё вилоят, Оқолтин туманида олган.

Набижон Боқий пахтанинг Америкада ишлаб чиқарилган машинада терилганини, машина биратўла ғўзапояни янчиб, далага сочиб кетишини айтди.

Сирдарё вилоятига Америка Қўшма Штатларининг “John Deere” компаниясида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги олти қаторлик пахта териш машиналари келтирилгани тўғрисида "Халқ сўзи" 30 сентябрда хабар қилган эди.

"Мазкур инновацион пахта териш машиналари Сингапурнинг “Индорама” компанияси томонидан Оқолтин туманидаги пахта далаларида республикамизда илк бор синовдан ўтказилди" дейилган хабарда.

"Халқ сўзи"га кўра, машина терилган пахтани ғарамлаб, яъни қадоқлаб ҳам беради.Ҳар бир ғарам 2,5 тоннадан 2,7 тоннагача вазнга эга. Яна кам харажатли бўлиши баробарида иш унуми ҳам баланд. “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига 40-50 гектар майдондан 80-100 тоннагача пахтани териш қувватига эга.

Лекин "Халқ сўзи" ўз хабарига илова қилган суратларда ғўзапоя янчилмаган. Афтидан Набижон Боқий эълон қилган суратларда энг сўнгги терим акс этган.

Набижон Боқийнинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинган сурат
Набижон Боқийнинг Фейсбукдаги саҳифасидан олинган сурат

Алоқадор

XS
SM
MD
LG