Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:57

OzodTarmoq: Депутат "сайлов кўрмаган" блогерларга: Парламент цирк эмас!


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг риштонлик депутати Умирзаков Акмалжон Ахаталиевич ўз Facebook саҳиҳасида эълон қилган​пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Депутатликка номзод қўйсам ўтаман, деб фикрлайдиган кети тоза блогеру бировни ҳақини ейишдан уялмайдиган печкачи ва ўзига ўзи "смартгов консултант" дейдиганлар кўпайиб кетти. Қизиқ номзодларнинг турлари... Ҳамма хилидан бор эй...


Ҳаттоки, бир "ақлли" Бухоролик нимеймиш, депутатлик дастурини ёзгандим, дейди. Аҳад Қаюмми лаҳад луқумми бу блоггер, фарқи йўқ бу масхарабозларга... Депутат манифест ёзадими ҳеч бир дунёда. Яна умидим сўниб боряпти, мен ғалаба қилолмайманмиш. Ўзингча, 13000 подписчик (шундан ярми сохта эккаунт, ярми аллақачон делетед, бўлган) дунёни ҳар бир бурчагидан йиғилиб, сенга мухлис бўлгани кетингни кўтардими дейман. Сайланиш учун камида биласанми қанча сайловчи бўлиш керак бир округда ҳавасманд номзод?! Ўтган сайловда ўртача 165000 эди. Фикр қил, бу рақам сенинг каналингдаги обуначиладан камида ўн икки мартта кўп ва камида шуларнинг ярми сени ёқлаши керак.


Саааллл, туш эшагингдан. Эҳҳҳҳ, сайлов нима билмайсанда. Отанг онангга эмас, ўйнашига, онанг идеали учунмас, даданг ёмон кўрган қўшнига овоз беради. Амакиваччанг, холаваччанг нега у энди номзод бўлибди, мани боламни нимаси кам ундан, дейди ҳасад аралаш.
Сайлов участкаси жойлашган мактабларда эса, "келажак бунёдкорлари" беш йилда бир ҳосил йиғади.


- Анақ қиса ука, ман сиз томонга ҳаммани оғдириб берардим, дейди оғзидан вино ҳиди анқиб участка коммиссияси раиси бўлган ўзини локациясини унутган география ўқитувчиси. У бу гапни ҳар бешала номзодга айтиб, сайлов ўтгунча гайгуй қилиб яшайди. У раис ўзича қув, ўзича шустрий бўлади. Сайлов ўтгунча кунора отиб қолиб, маза қилиб яшайди "демократия" саҳнасида.


Сайлов кўрмаган кимлардир эса ўзича депутат бўлсам дунёни тескари айлантираман, деганча ўй-хаёл сураверади.


Айтганча, депутатлик бу мансаб, мартаба, рутба эмас. Ҳозирдан, номзодимни ўтказишмаяпти, деб жар солманг ўзича" публикага" ўйнайдиганлар.


Аллоҳ назар қилмаса, сен ўзингни "смартгов" бўйича мутахассис дейсанми, ёки бошқа эшшшааак бозорга ҳам даллол бўмайсан. Парламент циркка айланишига йўл қўймайди бу заки халқ. Йўл қўймасин ҳам илоҳим.

Akmal Umirzakov

PS. 2014 йили депутатликка сайланган 38 яшар Акмал Умирзақовнинг бу постига¸ блогер Нозим Сафарининг ўз Telegram каналида 4 сентябрь куни қўйган мана бу пости сабаб бўлди.

***

Winter is coming

Сўнгги пайтлар баъзи фаол депутатлар кайфиятида тушкунлик аломатини сезяпман. Азиза Умарованинг умидсизликлари мени ўйлантирмоқда. Чунки айнан у ярим йилча олдин фаол ёшлар, блогерлар парламентга киришлари лозимлигини умидбахшлик билан гапириб, мени бунинг имкони қарийб йўқ каби пессимистик қарашимни ўзгартирганди. Сўнгги кунлар эса ғалати сигналлар келмоқда. Жа ғалати ҳам эмас аслида. Биз билгандик, биз кутгандик.

Баъзи фаол депутатлар ва депутатликка номзодлар Президент Мирзиёев бу йилги сайловларда умид ёшларда эканлигини айтиб турган бир пайтда партияларга унча алоқаси бўлмаган қандайдир рўйхатлар яна бўлаётганлиги ва тушунарсизликлар рўй бераётганини айтишмоқда. Узоқдан очиқ кўрилган эшиклар, яқиндан ёпиқ кўринмоқда.

Ўзимда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳаракат қилиш нияти йўқ эмас эди. Депутатлик дастурини ҳам тайёрлаган эдим бироқ, танлов қийин бўлмоқда. Умарова ва қолганларнинг песимистик кайфияти яхши дарак эмас. Бу йилги сайловлар кўплаб саволларга жавоб бўлади.

XS
SM
MD
LG