Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:22

"Ўзбеклар юртида ўзбек тарихида ўчмас из қолдирганларга ёдгорлик йўқ"


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Анвар Назир 29 сентябрда ўз Facebook саҳифасида эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Бошкентга келган одам шу юртнинг бошкентими бу деган савол беради. Ўзбек тарихида ўчмас излар қолдирган жадидлар, «босмачилар», мухториятчилар, соғунийлар, мирабдуллаевлар, парфийлар -булар номи билан на бир кўча, на бир бекат номлаган, на бир буларга бағишланган музей бор.

Бирор бир ёдгорлик ҳам йўқ. Бирор бир мамлакатда бунақасини учратмайсиз. Мисол Жиззаҳда марказий боғда 1916 йил Туркистон қўзғолони қатнашчиларининг норасмий, оммавий қабри бор.Шу жойда бир кичик ёдгорлик ўрнатиш муаммоми?

Қўқонда Туркистон Мухториятига оид кўчалар, бинолар бор аммо бирор бир ном шу сана билан боғлиқ абадийлаштирилмаган.

Советни ўлиб севган нусхалар «бу тарих, уни ўзгартириб бўлмайди, буни ўчириб бўлмайди..» деб гапиришни севишади. Лекин жадидлар, «босмачилар» Мухторият, 1916- йил Қўзғолони - булар ҳам тарихимиз, буни ҳам ўчириб бўлмайди, буни ҳам ўзгартириб унутиб бўлмайди!

Ёки тарих бугунги тизим учун гипермаркетми? Истаган тарих саҳифасини олишади, истамагани танимай юришадими?

Бунақа танлов тагида сиёсат бор, асли мана шуни тарихни сиёсатлаштириш деб аташади! Одам бу ҳақида ёзавериб чарчади, давлат нима демоқчи бу билан? Мустамлакачиликни тиклаш бу.
Авлиё Георгийни эса давлат энди ёдгорлик кўринишида абадийлаштирди....етиб келдик.....

XS
SM
MD
LG