Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:37

Банкларга мижозларини ëппасига HUMO картасига ўтказиш буюрилди. Бир монополист ўрнини иккинчиси эгалламоқдами?


Тижорат банки ходимларига кўра¸ мижозлар тўлов карталарини уч кун ичида ëппасига алмаштириш ҳақида Марказий банк буйруқ берган. Сурат марказида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов.
Тижорат банки ходимларига кўра¸ мижозлар тўлов карталарини уч кун ичида ëппасига алмаштириш ҳақида Марказий банк буйруқ берган. Сурат марказида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов.

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат тижорат банкларига ўз мижозларини зудлик билан HUMO карталарига ўтказишни буюрди.

Тижорат банки ходимлари берган бу маълумотни Тошкент ҳукуматининг банк-молия секторига бевосита алоқадор мулозими тасдиқлади.

Тижорат банклари¸ бундай оғзаки буйруқни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга зид¸ ўзлари учун зиëнли деб баҳолаган бўлса¸ ҳукумат мулозими буни Uzcard монополиясини тугатишга қаратилган "ижобий ҳаракат" сифатида изоҳлади.

Марказий банк матбуот хизмати бу маълумотга изоҳ беришни истамади.

Марказий банкнинг оғзаки буйруғи

Озодликка боғланган Ўзбекистон тижорат банклари ходимларидан бир нечтаси¸ айни кунларда ўз мижозларини тўлиғича HUMO картасига ўтказиш борасидаги босимнинг кучайиб кетганини иддао қилди.

Марказий банк мажлис ўтказиб (14 январь куни) бир кун ичида банкларнинг ҳамма мижозларига HUMO карточкаси очилсин ва ойликлари бундан кейин HUMO картасига туширилсин¸ деган вазифа берди. Бу - ҳамма юридик шахслар ва уларнинг жисмоний шахс бўлган ишчиларининг карталари¸ содда қилиб айтганда¸ бутун мамлакат HUMO га ўтиши керак¸ деганидир. Mана икки кундирки банклар ва уларнинг филиаллари ўз мижозлари учун шартнома мавжуд бўлмасада¸ HUMO карталари очишмоқда ва мижозларга қўнғироқ қилиб янги HUMO карталарини олиб кетишни эслатишмоқда. Банкларнинг пластик карта бўлимлари икки кундан бери уйига кетмасдан мижозларга HUMO карта очиш билан овора”¸ деб хабар ëзди банк номи ва шахси сир қолишини сўраган тижорат банки ходими.

“Президент ўтказган селектордан сўнг HUMOга ўтказиш кампанияси кучайди”

Озодлик гаплашган банк тизими мулозимларининг айтишларича¸ Марказий банк бундай буйруқни 14 январь куни Шавкат Мирзиëев ўтказган видеоселектор йиғинидан сўнг берган.

14 январь куни давлат раҳбари бошчилигида "Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ва 2020 йилда банк тизими олдида турган долзарб вазифалар" мавзусида кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ана шу йиғилишда Халқ банки, ЎзМиллийбанк ва ЎзСҚБ нинг кун тартибидаги масала юзасидан ҳисоботлари ҳам эшитилди. HUMOга ўтказиш ҳақида қатъий талаб ва буйруқлар айнан ана шу йиғилишдан кейин берила бошланди”¸ деди ўзининг бу йиғилишда бевосита қатнашмаганини таъкидлаган тижорат банки мулозимларидан бири.

Айтилишича¸ Марказий банк буйруғи ортидан вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳам бу масалага аралашиб, банкларга мижозларни HUMOга ўтказиш ҳақида топшириқ берган.

Марказий банкнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари ҳар соатда HUMOга нечта мижоз ўтгани ҳақида тижорат банкларидан маълумот йиғиб ўтирибди. Банк раҳбарларининг зир югуриб юришидан жиддий топшириқ берилган. Муҳлат 16 январгача дейилган”¸ деди банкирлардан яна бири.

Мижозлар норози. Сабаблар?

Oзодлик билан шахси сир қолишини сўраб гаплашган тижорат банклари ходимлари¸ кейинги икки кун ичида зудлик билан бораëтган Uzcard тизимидан HUMOга мажбурий ўтиш мижозлар эътирозига сабаб бўлаëтганини билдирди.

Мижоз сифатида ўзим ҳам HUMO картасида иш ҳақи олишни хоҳламайман. Биринчидан¸ бундай мажбурлов ҳаракатларини монополистик ҳаракат ва носоғлом рақобат деб биламан. Иккинчидан¸ қайси карта орқали иш ҳақи олишимни Марказий банк ёки тижорат банки эмас¸ мен¸ яъни¸ мижоз ҳал қилишим керак. Учинчидан, гарчи HUMO картам бўлсада¸ уни деярли ишлатиш имкони йўқ - HUMO картамга тушган пулни банкоматдан ёки банклардан 1 фоиз эвазига нақдлаштириб оламан¸ холос. HUMO терминаллари барча савдо нуқталарида ҳам мавжуд эмас¸ карталари мобил иловаларда ишламайди, HUMO карталари орқали бошқа карталарга ёки масофавий хизматларга пул ўтказиш имкони йўқ¸ ҳозирча. Хатто HUMO карталарига маблағ келиб тушганда СМС хабар тизими ҳам ишламаяпти»¸ дейди Тошкентдаги тижорат банклари мутахассисларидан бири.

Озодлик гаплашган банк ходимлари HUMO карталаридан оддий солиқ ёки газ учун пул ўтказишнинг имкони йўқлиги¸ кўпчилик дўконлар, дорихона, овқатланиш жойлари ва бензин қуйиш шохобчаларида HUMOнинг ишламаслиги ëки терминалларининг банк билан алоқаси узилганини таъкидлади.

«Одамларнинг картасида пули бор¸ лекин ишлата олмаганидан кейин ҳоҳламайдида HUMOга ўтишни»¸ деди қисқа қилиб мутахассислардан бири.

HUMO менга ҳам ëқмайди¸ аммо йўқолсин монополист”

Ўзбекистон ҳукуматининг банк-молия секторида ишловчи мулозим Озодлик билан суҳбатда HUMO карталарига ўтказиш жараëни бораëтганини эътироф қилди.

Биласиз¸ ҳозиргача бу тизим фақат битта монополист – Uzcard қўлида қолмоқда. Президентдан тортиб ҳамма ўзбекистонлик ойлигини ҳам¸ олди-бердисини ҳам шу тизим орқали қилишга мажбур. Uzcardнинг кимга ҳужжатлаштирилганини аниқ билмайман¸ лекин унинг МХХ собиқ раиси генерал Рустам Иноятов оиласи назоратида эканини кўпчилик билади. 2019 йилдан ана шу тизимни монополиядан чиқариш учун HUMO тизими муомалага киритилди”¸ деди ҳукумат мулозими.

Ўз иш ҳақининг ҳам HUMO карталарига туширилаëтгани ва бундан рози эмаслигини таъкидлаган бу суҳбатдош¸ янги тизимни ривожлантириш учун катта маблағ кераклиги ва бунинг учун мижозлар сонини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳукумат банклардан камида 50 фоиз мижозини HUMOга ўтказишни сўради¸ бу бор гап. Лекин 100 фоиз¸ мажбурий деган гапдан хабарим йўқ. Бу жараëн ўзбекистонликларни Uzcard – МХХ генераллари чангалидан қутқариш учун қилинаяпти. Шунга HUMO оëққа турволгунча¸ чидамлироқ бўлиб туришимиз керак”.

“Ўтиш даври зарари тижорат банкларига тушмоқда”

Uzcardнинг МХХ генералларига қарашли монополист тизим бўлиб келаëтганини эътироф этган тижорат банки мутахассислари HUMOнинг жорий қилинишига эътирозлари йўқлигини айтди.

Фақат улар¸ бир монополистни бозордан чиқариш учун давлат машинаси кўмагида иккинчи монополистнинг яратилаëтганига қарши эканларини таъкидлади.

Улар таъкидича¸ бир тизимдан иккинчисига маъмурий босим ва ëппа мажбурлаш орқали ўтказиш тижорат банкларига қимматга тушмоқда.

Марказий банк иш ҳақидан ташқари ишлатиладиган Uzcard карта эгалари бўлган мижозлар учун ҳам HUMO карталарини тижорат банклари ўз ҳисобидан очиб беришини талаб қилмоқда. Uzcard карталарини очтириш учун мижоз пул тўлайди, лекин HUMO карталарини очиш учун банклар ўз ҳисобидан пул тўлайди. HUMO карталарини эса банклар Марказий банкдан 35.000 сўмдан сотиб олади. 2000 та мижози бўлган оддий банк филиали текинга HUMO картаси очиб бериши ортидан 70 миллион сўм зарар кўради. Бу эса банк ходимларига тўланадиган, мукофот ва бошқа қўшимча моддий тўловларнинг қисқаришига сабаб бўлмоқда. Бу банкларга очиқдан-очиқ зарар келтириш дегани. Ўзи умуман мижоз ҳоҳламаса, хабари ҳам бўлмаса унинг номидан қандайдир ҳисоб рақамлар, тўлов карталари очиш нима учун керак? Марказий банк регулятор сифатида банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ўзи энг аввало бузмаслиги ва банкларга босим ўтказиш йўли билан монополистик ҳаркатларни содир этмаслиги лозим”¸ дейди Озодликка тижорат банки мулозимларидан бири.

Марказий банкнинг тижорат банкларига бундай кўрсатма бериши мумкин эмаслигини таъкидлаган банкирлар¸ Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 8-моддасида “Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир” деб белгиланганини эслатди.

“HUMOга ўтиш босими кучайгани сайин¸ бу тизим оғирлашмоқда”

Тижорат банки ходимлари Озодлик билан суҳбатда 2019 йилда Uzcardга рақобатчи сифатида муомалага чиқарилган HUMO тизимининг айрим замонавий хизматлар таклиф қилаëтгани¸ хусусан NFC функцияси борлигини эътироф этди.

Аммо улар фикрича¸ ҳали муҳим функциялари ишламаëтган¸ инфраструктураси тўлиқ шаклланмаган бир тизимга бутун ўзбекистонликларни мажбуран ҳайдаб киришдан¸ бу тизимга фойдадан кўра кўпроқ зиëн етади.

HUMO ҳам балки ривожланиб кетар, лекин ҳозир ура-ур қилиб мижозларни HUMOга ўтказган сари¸ HUMO тизими янада оғир ишлаяпти, тизим бир кунда ўтказилаëтган бунча мижоз ҳажмини кўтара олмаётир. 16 январь, яъни бугун тугатиш керак дейилган. Лекин барча банклар тизимига кириб мижозлари учун HUMO карта очаётганликлари туфайли HUMO тизими одатдагидан ўта секин ишламоқда, барча банклар бугун мижозларини HUMO карта тизимига ўтказиб улгуриши мушкул деб ўйлайман”¸ деди 16 январь куни Озодлик гаплашган банкирлардан бири.

2004 йилдан бери Ўзбекистонда банклараро ягона тўлов тизими бўиб келаëтган Uzcard тўлов тизими муассиси "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЖСидир. Бу МЧЖ мулкдорларига оид маълумот Uzcard расмий сайтида йўқ.

2019 йил май ойидан муомалага чиқарилган Humo тўлов тизими таъсисчиси эса¸ Озодлик кўрган расмий ҳужжатларга кўра¸ 2014 йили Адлия вазирлигида рўйхатга олинган “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖсидир.

Humocard таъсисчига оид расмий ҳужжат.
Humocard таъсисчига оид расмий ҳужжат.

Бу МЧЖнинг ягона таъсисчиси эса¸ Марказий банкка қарашли “Ахборотлаштириш бош маркази” давлат унитар корхонасидир.

XS
SM
MD
LG