Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:36

Ўзбекистонда пластик карталарга хизмат кўрсатувчи UzCard тизими яна ишламай қолди


Ўзбекистонда мавжуд барча пластик карталарга хизмат кўрсатувчи ягона тизим - UzCard яна ишдан чиқди.

Мижозлар 5 октябрь куни соат 19:40дан бошлаб интернетда тизим фаолиятида узилишлар бошланганини айтишган.

Айни вақтда савдо нуқталарида терминаллар орқали тўловларни ўтказиб бўлмай қолган.

Ширкат расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларида берилган эълонда тизимнинг ишдан чиқишига техник носозлик сабаб бўлгани билдирилди.

Бундан олдин UzCard фаолиятида узилиш ўтган ой ўрталарида кузатилган эди.

UzCard - Ўзбекистон бўйлаб мавжуд барча пластик карталар, шунингдек, PayMe ва Click онлайн савдо тизимига хизмат кўрсатувчи ягона, монопол тизимдир.

Ҳар гал бу монопол тизим ишдан чиққанда, мамлакат бўйлаб пластик карталар савдоси фалажланиб қолиши, мижозлар ва савдо тармоғи норозилигига сабаб бўлиб қолмоқда.

Марказий Банк берган маълумотга қараганда, 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб мумомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 18 миллионтага етган. Тўлов терминаллари сони эса 243 минг 200та, банкоматлар сони 6 минг 200га яқиндир.

XS
SM
MD
LG