Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:44

1500 киши ишлайдиган "Хоразм шакар" фаолиятини вақтинча тўхтатмоқчи


Ҳозараспдаги "Хоразм шакар" заводи
Ҳозараспдаги "Хоразм шакар" заводи

“Хоразм шакар” ширкати Ҳазораспдаги заводи фаолиятини тўхтатишни режалаштирмоқда. Ширкат мутахассисларига кўра, завод кейинги қарийб икки ой давомида зарарига ишлаяпти. Заводнинг оғир аҳволга тушиб қолиши ўзбек сўмининг кескин девальвацияси оқибати эканлиги айтилди.

"1500 ишчини 3 ойга бепул таътилга чиқараяпти"

“Хоразм шакар”ширкатининг Ҳазорасп туманидаги заводи фаолияти 10 ноябрдан бошлаб тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган завод ишчиларидан бирига кўра, ҳозирда ишчиларни ўз ҳисобидан таътилга жўнатиш ҳаракатлари бошланган:

“Бизга ёшуллилар завод вақтинча ёпилади дейишди. Шунинг учун ҳаммани 3 ойлик отпускка жўнатишар экан. Ўз ҳисобимиздан, отпуск учун пул тўлашмас экан. Ҳамма ваҳимага тушиб қолган. Энди ишсиз қоламизми, деб. Заводда 1500 одам ишлайди. Шунча одам ўз оиласини қандай боқади энди?”, дейди завод ишчиларидан бири исмини очиқламаслик шарти билан.

Завод мулозимларидан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда завод ёпилишини Марказий банк ўзбек сўми расмий курсининг АҚШ долларига нисбатини кескин кўтариб юборгани билан боғлади.

Шакарқамишнинг 1 килосини 55 центдан хориждан сотиб оламиз. Олдин бизга долларни 4210 сўм 35 тийиндан конвертация қилишга рухсат берилганди. Девальвациядан сўнг 8200 сўмга тўғри келаяпти. Ҳозир завод зарарига ишлаяпти

“Доллар конвертацияси очилгани бир тарафдан яхши бўлса, бир тарафдан хом ашёси четдан келадиган корхоналарга ишлаб бўлмас даражада қийин бўляпти. Бизнинг "Хоразм шакар" заводимиз ҳам банкротлик арафасида. Нимага десангиз, бизга хом ашё четдан келади. Шакарқамишнинг 1 килосини 55 центдан хориждан сотиб оламиз. Олдин бизга долларни 4210 сўм 35 тийиндан конвертация қилишга рухсат берилганди. Девальвациядан сўнг 8200 сўмга тўғри келаяпти. Ҳозир завод зарарига ишлаяпти”, деди ўзини таништиришни истамаган мулозим.

"2 ойда $17 млн зарар"

Мулозимнинг ҳисоб-китобича, сўнгги қарийб икки ой ичида завод кўрган зарар тахминан 17 миллион 200 минг АҚШ долларини ташкил қилаяпти:

“Девальвациядан олдин 1 кило шакар ишлаб чиқариш учун 55 центлик ҳом ашё ва яна 40 центлик ҳаражат кетган. Жами 95 центлик ҳаражат қилиб, тайёр маҳсулотни 1 доллар 2 центга сотганмиз. Ҳозир эса 1 кило шакарни 43 цент зарарига сотаяпмиз.

“Девальвоциядан олдин 1 кило шакар ишлаб чиқариш учун 55 центлик ҳом ашё ва яна 40 центлик ҳаражат кетган. Жами 95 центлик ҳаражат қилиб, тайёр маҳсулотни 1 доллар 2 центга сотганмиз. Ҳозир эса 1 кило шакарни 43 цент зарарига сотаяпмиз. Заводнинг гази, свети, ишчилар ойликлари, ремонт, запчастлар ҳаммаси зараримизга бўлаяпти”, деди мулозим.

Унинг айтишича, жорий йил август ойида завод 40 минг тонна шакарқамиш олган, бироқ унинг пули ҳали тўланмаган:

1 кило шакар 4300 сўм атрофида сотиляпти, қиммат сотишга давлат рухсат бермайди. Биз фойда кўришимиз учун шакарнинг килосини 7500 сўмдан сотиш керак.

“Биз шартномага мувофиқ, шакарқамиш нархини уни қайта ишлаб, маҳсулотни сотганимиздан сўнг тўлаймиз. 1 кило шакар 4300 сўм атрофида сотиляпти, қиммат сотишга давлат рухсат бермайди. Биз фойда кўришимиз учун шакарнинг килосини 7500 сўмдан сотиш керак. Фақат шундагина завод фаолият кўрсатиши мумкин. Ёки конвертация курсини енгилроқ қилиш керак”, дейди мулозим.

Завод маъмуриятидан олинган маълумотга кўра, ҳар йили 250 минг тонна ҳом ашё олинган, бу йил эса жами 230 минг тонна олинган.

Бошқа шартнома тузилмади. Ҳозир завод складдаги охирги ҳомашё ҳисобига ишлаб турибди. Яна бир ҳафта- 10 кунлик ҳомашё бор.

“Бошқа шартнома тузилмади. Ҳозир завод складдаги охирги ҳомашё ҳисобига ишлаб турибди. Яна бир ҳафта- 10 кунлик ҳомашё бор. Кейин завод тўхтайди. Қанча муддатга тўхташи ҳозирча номаълум. Ишчилар дастлаб январь охиригача таътилга чиқарилади. Вазият ўнгланмаса, яна таътил муддати узайтирилади”, деди Ҳазораспдаги заводнинг хавфсизлик боис ўзини таништиришни истамаган мулозими.

“Хоразм шакар” ширкатининг Тошкентдаги бош офиси расмийлари Ҳазораспдаги завод фаолияти тўхталишини профилактика ишлари билан изоҳлашди.

Девальвация оқибатлари

Жорий йил 5 сентябрдан Ўзбекистонда юридик ҳамда жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиб олиш ва сотишга рухсат берилди. Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта – сўмни деярли 2 баробарга қадрсизлантирди. Яъни, 5 сентябргача 1 АҚШ долларининг расмий курси 4210 сўм бўлган бўлса, ўша куни 8100 сўмга чиқарди.

Ўзбек сўмининг девальвация бўлганидан сўнг фаолияти хориж АҚШ доллари билан боғлиқ бўлган шикрат ва тадбиркорлар молиявий муаммога дуч келишмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта девальвацияси оқибатларини юмшатиш учун Жаҳон банки билан 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Шакар бизнеси

Ўзбекистонда шакар импорти билан шуғулланган “Баҳо шакар” - Баҳодир Каримжонов 2013 йилда мамлакатдан қочиб чиқиб кетган эди.

Ҳозирда шакар импорти бизнесининг асосий монополисти Ўзбекистон Футбол федерацияси собиқ раиси Мираброр Усмонов экани айтилади.

Хоразм вилоятида "Хоразм шакар" қўшма корхонаси 1998 йилда ишга туширилган.

2014 йилнинг бошида Тошкент вилоятидаги "Ангрен" махсус индустриал ҳудудда кунига бир минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги завод ишга тушган эди.

XS
SM
MD
LG