Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:45

Мураббо мавсуми келмасдан Ўзбекистонда шакар қимматлади


Ўтган йилнинг июль ойида ҳам Ўзбекистонда шакар танқислаган эди. Сурат 2014 йил 8 июлда Жиззахда олинган.
Ўтган йилнинг июль ойида ҳам Ўзбекистонда шакар танқислаган эди. Сурат 2014 йил 8 июлда Жиззахда олинган.

Ўзбекистон бозорларида сўнгги бир ҳафта ичида шакарнинг нархи қарийб 20 фоизга қимматлади. Тошкентдаги дўконларда шакарга узун навбатлар пайдо бўлмоқда. Супермаркетларда киши бошига беш килограммдан ортиқ шакар сотилмаяпти. Иқтисодчилар бунинг сабабини ўзбек сўмининг қадрсизланиши билан изоҳламоқда.

Ўзбекистон бозорларида сўнгги бир ҳафта мобайнида шакарнинг нархи қарийб 20 фоизга қимматлади. Тошкентдаги дўконларда шакарга узун навбатлар пайдо бўлмоқда. Супермаркетларда киши бошига беш килограммдан ортиқ шакар сотилмаяпти. Иқтисодчилар бунинг сабабини ўзбек сўмининг қадрсизланиши билан изоҳламоқда.

Тошкент бозорларида бир ҳафта аввал 2900-3000 минг сўмга сотилган шакарнинг нархи пайшанба кунига 3500 сўмга чиқди.

Маҳаллий ҳукумат шакар сотилаётган дўконларда узундан-узоқ навбат бўлмаслиги учун шошилинч чоралар кўришга киришди.

Тошкентдаги “Ойдин Барака савдо” масъулияти чекланган жамиятга қарашли дўконларда киши бошига 5 килограммдан ортиқ шакар сотилмаяпти.

“Ойдин Барака савдо” МЧЖга қарашли дўконлардан бирида ишлайдиган сотувчига кўра, ҳар куни келтирилган шакар тушга қадар сотиб бўлиняпти:

Бугун келтирган шакаримиз тугаяпти. Килоси 3200 сўмдан. Бир-иккита қопимиз қолди. Ҳар бир харидорга беш килогача сотяпмиз. Мураббо сезони келаётгани учун етқазиб бўлмаяпти”, деди сотувчи.

Тошкентлик иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимовнинг айтишича, Чорсу бозоридаги дўконларда эса бир килограмм шакарнинг нархи 3500-3600 сўмдан сотилмоқда:

Пенсионерларга шакарнинг килоси 2900 сўм эди. Шу 3200 сўмга чиқди. Бозордаги дўконларда эса 3500-3600 сўмдан сотиляпти. Шуниси қизиқки, ҳар йили қулупнай сезонида шакар нархи бир ошиб тушарди. Бу йил эса, ҳали қулупнай оммавий пишмасдан туриб, шакар қимматлади. Бунинг иккита сабаби бор: биринчиси, ўзбек сўми сўнгги олти ой ичида анча қадрсизланди; иккинчидан эса, асосан Ангрен иқтисодий зонасида ишлаб чиқарилаётган шакарнинг хом ашёси валютага сотиб олинади. Доллар курсининг ошгани ҳам шунга таъсир қилди”, деди Жаҳонгир Шосалимов.

Тошкент шаҳар ҳокимиятида ишлайдиган Озодлик манбасига кўра, шакар тақчиллиги одамларда норозилик уйғотмаслиги учун шошилинч чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тошкентдаги 12та деҳқон бозорига “Ойдин Барака савдо” номли фирма орқали шакар етказилмоқда. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бозор раҳбарларига саволнома берилган. Жумладан, шакар олиш учун қанча одамдан иборат навбатлар пайдо бўлаётгани, бозор ҳудуди ва унинг атрофидаги дўконлардаги шакарнинг нархи, шакар сотадиган дўконларнинг тартиб рақами ва номи ҳақидаги маълумотлар сўралмоқда”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимияти ходими.

Унга кўра, туманлар ҳокимияти бозорлар маъмуриятига савдо нуқталарида шакар сотиб олишга навбатда турган харидорлар сони 40 нафардан ошган тақдирда янги савдо нуқтаси ташкил этишга топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам шакар қимматлади.

Нукус шаҳридаги тадбиркорлардан бирининг айтишича, ҳозир 50 килограмлик бир қоп шакарнинг нархи 160 минг сўмга чиққан, чакана нархи эса 3500-3600 сўмни ташкил этяпти.

Ўзбекистонда шакар импорти билан шуғулланган “Баҳо шакар” - Баҳодир Каримжонов 2013 йилда мамлакатдан қочиб чиқиб кетган эди.

Ўзбекистон шакар монополистлари рўйхатида "Баҳо шакар"дан сўнг "Обид шакар" билан "Турғун шакар" лақабли тадбиркорлар туриши айтилади.

2014 йилнинг бошида Тошкент вилоятидаги "Ангрен" махсус индустриал ҳудудда кунига бир минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги завод ишга тушган эди.

1998 йилда эса Хоразм вилоятида "Хоразм шакар" қўшма корхонаси ишга туширилганди.

Янги завод фойдаланишга топширилиши муносабати билан 2015 йилда Ўзбекистондаги иккита завод йилига 700 минг тонна шакар ишлаб чиқариши айтилган.

XS
SM
MD
LG