Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:53

Ўзбек-тожик расмийлари ҳаво¸темир йўл ва автобус қатновини тиклашга келишди


Ўзбек-тожик расмийларининг музокаралари ниҳоясида 2017 йили 25 йиллик танаффусдан сўнг Тошкент-Душанбе ҳаво қатнови қайта очилди.
Ўзбек-тожик расмийларининг музокаралари ниҳоясида 2017 йили 25 йиллик танаффусдан сўнг Тошкент-Душанбе ҳаво қатнови қайта очилди.

Тожикистон Транспорт вазирлиги расмийлари Ўзбекистон томони билан икки давлат ўртасида ҳаво, темир йӯл ва автобус қатновларини қайта тиклаш тўғрисида келишув лойиҳаларини тайëрлаш жараëнини тугатган. Бу шартномаларнинг президент Мирзиëевнинг март ойи бошида Тожикистонга қиладиган сафари давомида имзоланиши кутилмоқда.

Тожикистон Транспорт вазири Худоёр Худоёрзоданинг 15 февраль кунги матбуот йиғилишида айтишича, жорий ой бошида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат комиссиялари мулоқотида транспорт масалалари ҳам муҳокама қилинган ва томонлар ҳаво, темир йӯл ва автомобил алоқалари ҳақидаги битимларни мувофиқлаштириб олган.

5 февраль куни Тожикистон Бош вазири муовини Азим Иброҳим раҳбарлигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентда Ўзбекистон томони билан президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига оид масалаларни муҳокама этган эди.

Худоёрзодага кўра, Ўзбекистон автомобиль ва сув транспорти агентлиги раиси Даврон Деҳқонов ва Тожикистон Транспорт вазири муовини Шерали Ганжалзода раҳбарлигидаги комиссия ҳужжатлар лоиҳасини ҳар томонлама таҳлил қилиб чиққан.

“Ушбу битимлар 100 фоиз тайёр бўлиб, томонлар уни тасдиқлади. Энди ҳужжатларнинг Ўзбекистон президентининг март ойи бошига мўлжаллаган Тожикистонга расмий ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда,” - деди Худоёр Худоёрзода.

Тожикистон Транспорт вазирлиги мулозимларига кўра, мазкур битимлар имзоланиши ортидан томонлар уларнинг ижро механизмларини муҳокама қилишади.

Вазирлик расмийлари Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари орасида совет давридаги каби автобус қатновларини тиклаш масаласи ҳар томонлама ўрганилиши лозимлигини таъкидлади.

Уларга кўра¸ Тожикистондан Ўзбекистоннинг қайси шаҳарларига йўловчи кўп бӯлса, автобус қатнови айни йўналишда йўлга қўйилади.

Дастлабки тадқиқотларга кўра, ҳозир Душанбедан жанубий Ўзбекистондаги Денов ва Термиз шаҳарлари ва Хўжанддан Тошкент, Наманган ва Фарғонага автобус маршрутлари йўлга қўйиш иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиши мумкин.

Тожикистон Транспорт вазири Худоёр Худоёрзоданинг айтишича, айни шундай талаб ва меъёрлар ҳаво алоқаларида ҳам қўлланади.

Унинг билдиришича, ӯтган йил апрель ойида бошланган Тошкент ва Душанбе орасидаги парвозлар¸ йўловчилар сони камлиги боис¸ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” давлат ширкати учун иқтисодий жиҳатдан фойдали эмас.

Бундай ҳолатларни ҳисобга олиб Тожикистондан Бухоро, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига янги маршрутлар очилиши мумкин.

Шунингдек, Тожикистон Транспорт вазирлиги матубот анжуманида Ғалаба-Амузанг йўналишидаги темир йўлни қайта тиклаш ишлари бошлангани борасида хабар берди.

Ушбу темир йӯл Ўзбекистон томонидан 2012 йилда бузиб ташланган эди.

Режага кўра, бу йўл орқали юк поездларининг ўтиши март ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳам айнан шу муддатга режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG