Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Тожик делегацияси Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи муҳокамаси учун Тошкентга келди


5 февраль куни Тожикистон Бош вазири муовини Азим Иброҳим раҳбарлигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентга келди. Тожикистон вазирликлари ва давлат идоралари раҳбарларидан ташкил топган ушбу делегация Ӯзбекистон томони билан президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига оид масалаларни муҳокама қилиниши режаланган.

Тожикистон Нақлиёт вазири Худоёр Худоёрзоданинг 5 февраль куни Озодлик радиосига айтишича, Тожикистон темир йӯл ширкати ушбу вазирлик вакили сифатида Тошкентдаги музокараларда иштирок этади.

Ӯзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида берилган хабарга кўра, Тожикистон делегацияси билан қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари жорий йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ӯтган ой Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга расмий сафари жараёнида кӯп масалалар, жумладан, виза масаласида келишув ҳақида гап бӯлди.

Яқин кунларда томонлар “Ватандошлар борди-келдилари” борасидаги ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида ӯзбек ва тожик ватандошлари бир ой давомида визасиз бир-бирига сафар қилиш имконига эга бўладилар.

Ҳозиргача бу муддат фақат бир ҳафта эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг Тожикистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус қатновларини тиклаш ва чегарада ўтиш пунктларини очиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида мазкур масалалар ва чегара муаммолари борасида келишув ҳосил бӯлишининг эҳтимоли катта.

XS
SM
MD
LG