Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:20

Тожикистонликларнинг Ўзбекистонга муносабати кескин ўзгарди


ТОЖИКИСТОН - Душанбе шаҳри. 2018, 9 январь.
ТОЖИКИСТОН - Душанбе шаҳри. 2018, 9 январь.

Тожикистонда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг аксари Ўзбекистонни Тожикистон учун “хавфли ва таҳдид” деб ҳисобламайди.

Бу кўплаб тожикистонликларнинг Ўзбекистонга нисбатан қарашлари президент Ислом Каримов ҳукмронлиги пайтидан мутлақо ўзгарганини кўрсатади.

Сўров Евросиё Тараққиёт Банки тадқиқот маркази томонидан ўтказилган.

Мазкур сўровга кўра, унда иштирок этган респондентларнинг 86 фоизи Ўзбекистонни “яхши қўшни ва ва Тожикистонга дўст давлат”, деб ҳисоблашини билдирган.

2012 йилда ушбу ташкилот ўтказган айни шундай сўровда Ўзбекистонни дўст давлат ҳисобламаган респондентлар сони 64 фоизни ташкил этганди.

Евросиё Тараққиёт Банкининг Россиядаги тадқиқот маркази ҳар йили Марказий Осиёдаги ижтимоий, сиёсий ва давлатлар орасидаги муносабатларни ўрганиб, ўз хулосаларини нашр этади.

Бу ташкилот ўтган йил ноябрь ва декабрида Тожикистонда 1000 киши орасида ижтимоий ва сиёсий йўналишлар борасида сўров ўтказди.

2016 йилда Ислом Каримов вафотидан сўнг президентликка келган Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистонинг қўшни давлатлар, жумладан Тожикистон билан муносабатлари яхшиланди.

Таҳлилчи Нуриддин Қаршибоевнинг фикрича,тожикистонликларнинг қўшни Ўзбекистон ҳақидаги қарашлари бутунлай ўзгаришида асосан матбуот катта роль ўйнаган.

“Ҳатто матбуот воситаларига қўшни Ўзбекистон билан муносабатларни ёритишида давлат органларидан кўрсатма бўлди. Яъни, икки давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган мавзуларни ёритишдан воз кечиш маслаҳат берилганди” - деди Нуриддин Қаршибоев.

Унинг қўшимча қилишича, айни шу матбуот воситалари орқали Тожикистон жамиятида Ислом Каримов фармони билан йўллар ёпиб қўйилгани, ватандошлар борди-келдиларда жиддий чекловлар жорий этилгани ҳақида кўз қараш шаклланган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг президентликка келиши ортидан Ўзбекистонинг Тожикистон билан муносабатлари илиқлаша бошлади.

Тожикистон ҳукумати сўнгги бир йилга яқин муддат ичида Ўзбекистон билан савдо алоқалари 5,7 маротаба ўсиб, 2015 йилдаги 12 миллион доллардан 69 миллион 200 минг долларга етганни билдирди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга расмий сафари жараёнида виза масаласида келишув ҳақида гап бӯлди.

Яқин кунларда томонлар “Ватандошлар борди-келдилари” борасидаги ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида ӯзбек ва тожик ватандошлари бир ой давомида визасиз бир-бирига сафар қилиш имконига эга бўладилар.

Ҳозиргача бу муддат фақат бир ҳафта эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазирининг Тожикистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус қатновларини тиклаш ва чегарада ўтиш пунктларини очиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG