Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:44

Британияда ишлатилган нерв гази Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган


"Новичок" 70-йилларда совет олимлари томонидан Орол денгизидаги Возрождение оролчасида синовдан ўтказилган.
"Новичок" 70-йилларда совет олимлари томонидан Орол денгизидаги Возрождение оролчасида синовдан ўтказилган.

Британия ҳудудида кимëвий қурол қўлланилганидан Америка ҳам "ғазабда"

12 март куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон (13 март куни президент Трамп Тиллерсонни вазифасидан бўшатди - таҳр.) Вашингтон Британияда собиқ жосус Сергей Скрипални заҳарлашда Россия гумон қилинаётганидан “ғазабланаётгани”ни айтди. У Москвани ушбу иш юзасидан бирга бериладиган жавобга “рўпара келиши муқаррарлиги”дан огоҳлантирди.

Тиллерсоннинг Россияда совуқ уруш вақтида ишлаб чиқарилган асабни фалажловчи “Новичок” моддаси қўлланганига қарши бирга жавоб қайтариш тўғрисидаги ваъдасига Британиянинг бошқа иттифоқчилари ҳам қўшилди.

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс 12 март куни “Буюк Британия ватандошларига қарши ушбу мамлакат ҳудудида асабни фалажловчи моддани қўллаш одамни ғазаблантиради”, деб айтди.

Бироқ у Россияни тилга олмади:

Биз нохуш ҳодисани яқиндан кузатиб турибмиз ва уни жиддий хавф деб ҳисоблаймиз. Буюк Британия ватандошларига қарши ушбу мамлакат ҳудудида асабни фалажловчи моддани қўллаш одамни ғазаблантиради. Ҳужум шафқатсиз, аралаш-қуралаш ва жавобсиз бўлди. Биз уни қаттиқ қоралаймиз, қурбонлар ва оилаларига ҳамдардлик, Британия ҳукуматига эса қўллаб-қувватлашимизни изҳор қиламиз. Ўта қалин алоқаларга эга бўлган энг яқин иттифоқчимиз билан биргамиз.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, “Буюк Британия бизнинг энг қадрли иттифоқчимиздир, ушбу нохуш ҳодиса НАТОни ташвишга солиб қўйди... Асабни фалажловчи моддадан фойдаланиш даҳшатлидир ва уни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди”, деб айтди.

Россияга муҳлат берилди

Британия расмийлари 12 март куни Россиянинг Лондондаги элчисини чақириб, ундан 13 март тунги соат 12 га қадар қандай қилиб ушбу кимёвий модда собиқ жосусга қарши ишлатиш учун Британияга келиб қолганини тушунтириб беришни талаб қилди.

Бош вазири Тереза Мэй бегуноҳ одамларни Британия тупроғида ўлдиришга уринишни қоралади:

– Британиянинг бир шаҳрида асабни фалажловчи модда билан одамларни ўлдиришга уриниш фақат ота-бола Скрипалларга эмас, Буюк Британияга қарши шафқатсиз жиноятдир. Бу билан гуноҳсиз ватандошларнинг ҳаёти хавф остига қўйилди. Биз ўз тупроғимизда гуноҳсиз ватандошларни ўлдиришга бундай сурбетларча уринишга жим қараб тура олмаймиз¸ деди Лондон раҳбари жумладан.

Мэйга кўра¸ кимëвий ҳужум ортида ë Россия ҳукуматининг ўзи турипти¸ ëки Москва ҳукумати ўз кимëвий қуроллари устидан назоратни йўқотган ва улар учинчи қўлларга ўтган.

Лондон раҳбари¸ 13 март тунига қадар¸ Москва ана шу икки эҳтимолдан қай бири ҳақиқат эканини билдириши¸ акс ҳолда¸ тегишли жавоб берилишига тайëр бўлиши лозимлигидан огоҳлантирди.

Бу жавоблар орасида¸ айтилишича¸ Россия дипломатларини мамлакатдан ҳайдаб чиқаришдан то Россия ҳукумати вакилларига виза тақиқи жорий қилиш ва уларнинг Британиядаги банк ҳисоблари ҳамда мол-мулкини музлатиш каби ҳаракатлар кўриб чиқилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Мэй айбловларини рад этиши узоқ куттирмади. Вазирлик матбуот вакили ушбу баёнотни сиёсий уйдирма деб атади.

– Бу Британия парламентида цирк томошаси бўлди, – деди вазирлик матбуот котиби Мария Захарова. – Хулоса тайёр: бу – фитнага асосланган яна бир сиёсий ахборот кампанияси.

У Британиянинг айбловларини “эртак” деб атади.

Москва ультиматумни қабул қилмади

13 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизига қарши Британияда нерв гази воситасида уюштирилган суиқасд ортида Россия турганини инкор қилди.

- Биз¸ албатта¸ ультиматумни эшитдик. Бунга оид баëнотимизни бериб ҳам бўлдик. Буларнинг бари бўлмағур гаплар. Бизнинг бунга алоқамиз йўқ¸ деди 13 март кунги баëнотида Москва дипломатлари раҳбари.

Лавров¸ Британиянинг ўзини кимëвий қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи халқаро конвенция қоидаларига амал қилмаслик ва бу қоидалар доирасида ўзига расман мурожаат қилмаганликда айблади.

Лавровга кўра¸ Россия ҳукуматининг нерв агенти намуналарини Россия экспертларига ўрганиш учун юбориш сўрови қондирилмаган ва шу боис Москва Лондон ультиматумини жиддий қабул қилмайди.

4 март куни заҳарланган 66 яшар Сергей Скрипаль ва унинг 33 яшар қизи ўта оғир аҳволда реанимацияда қолмоқда.

"Новичок" қаердан келди?

Британия мутахассисларига кўра¸ Скрипалларни заҳарлашда ишлатилган "Новичок" нерв гази СССР пайтида ишлаб чиқарилган кимëвий қуроллар сирасига киради.

Тезликда инсон асаб тизими фалаж қилиб¸ ўлимга элтувчи бу агент¸ Қорақалпоғистондаги Кимë институти лабороториясида фақат руслардан иборат олимлар гуруҳи томонидан 70-80-йилларда ишлаб чиқилган ва Орол денгизининг Ўзбекистонга қарашли Возрождение оролида синовдан ўтказилган.

90-йиллар охирида АҚШ экспертлари бу оролда қолган биологик ва кимëвий қуролларни йўқ қилишда ëрдам бериш учун Ўзбекистонга бир неча бор сафар қилган эди.

Конгресс томонидан маъқулланган 6 миллион долларлик махсус лойиҳага кўра¸ Қорақалпоғистондаги Кимë институти лабороторияси 1999 йилда ишдан чиқарилиши¸ мазкур ҳудуддаги юзлаб тонна биологик ва кимëвий қуроллар йўқ қилиниши лозим эди.

Аммо орадан 20 йилга яқин вақт ўтиб¸ Британиядаги ҳужумда айнан Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиб¸ шу ерда синовдан ўтказилган "Новичок"нинг қўлланилгани хабари¸ бу миссиянинг охирига етказилмаганига оид хавотирларни уйғотди.

XS
SM
MD
LG