Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:37
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.

ЕХҲТ: Сайловда сайловчига чинакам танлов бўлмади

27 октябрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари ўтказилди.

Бу Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ўтказилаётган иккинчи парламент сайловидир.

Сайлов кампаниясига 26 июлдан расман старт берилган.

Сайловда бирорта ҳам мухолиф партия иштирок этмаяпти.

Мирзиёев сиёсатини қўллаб келаётган, халқ орасида “чўнтак партиялар”, “қўғирчоқ партиялар” номини олган бешта партия сайловда ўзаро курашмоқда.

МСК Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш”, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда қатнашишга рухсат берган.

Озодлик сайлов жараёнига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради.

Ўзбекистонда сайлов: “Қўғирчоқ партиялар” ўзаро курашмоқда

27 октябрь куни соат 8:00дан бошлаб, Ўзбекистонда парламент сайловларига овоз бериш жараёни бошланди.

Бу Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ўтказилаётган иккинчи парламент сайловидир.

Сайлов кампаниясига 26 июлдан расман старт берилган.

Сайловда бирорта ҳам мухолиф партия иштирок этмаяпти.

Мирзиёев сиёсатини қўллаб келаётган, халқ орасида “чўнтак партиялар”, “қўғирчоқ партиялар” номини олган бешта партия сайловда ўзаро курашмоқда.

МСК Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш”, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда қатнашишга рухсат берган.

Кун давомида Озодлик сайлов жараёнига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради.

Тармоқлардаги ленталаримизни кузатиб боринг!

Сайлов-2024: "Янгича", аммо мухолифатсиз сайлов

Жорий йилги парламент сайловида аввалгиларидан фарқли бир қатор ўзгаришлар бор:

  • Илк бор аралаш сайлов тизими ўтказилмоқда. Сайловчилар ҳам депутатларга ҳамда партияларга овоз бермоқда.
  • Тошкент шаҳрида жойлашган айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш усули қўлланилмоқда.
  • Парламентга номзодларнинг қарийб ярмини аёллар ташкил қилмоқда. Ҳукумат буни гендер тенгликни таъминлаш йўлидаги жиддий қадам дея тақдим қилмоқда.
  • Амалдаги бир қанча вазирлар ва мулозимлар депутатликка ўз номзодини қўйишди.
  • Бир сайловчига бир неча бюллетень берган шахсларни жазолашмоқчи.

Аммо бу гал ҳам мухолифсиз сайлов ўтмоқда. Бирорта ҳам мухолиф партия сайловда иштирок этмаяпти. Хидирназар Аллақулов бир неча бор мухолиф партия тузишга уринди. Ҳар сафар турли важлар билан унинг партияси рўйхатдан ўтказилмади. Расул Кушербоев сингари мухолиф қарашларини қўрқмай ифода қиладиган шахслар ҳам сайловга қўйилмади.

"Лағмон Партияси": Парламент vs пародиячилар

Ўзбекистонликлар Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён иккинчи парламент сайловларида овоз беришмоқда

Маҳаллий матбуот ҳукуматпараст партияларнинг сайлов ташвиқотлари билан тўлган.

Расман давлатга қарашли бўлмаган нашрлар ва блогерлар ҳам бу ташвиқотларга кенг ўрин беришди.

Сайловларнинг қанчалик эркинлиги ёки мухолифатсиз овоз бериш жараёнларининг легитимлигини ҳеч ким савол остига олагани ҳам йўқ.

Партия раҳбарларининг сайловолди дебатлари ҳам олдинги сайловда бўлгани каби ҳажв қилинмади.

Бу борада ҳатто сарказм билан ёзилган постлар ҳам пайдо бўлгани йўқ.

Шу кунларда тармоқда тарқалган Лағмон партияси видеоси бундан мустасно.

Видео муаллифи ўзбекистонлик Инста-блогер Бобуржон Шавкатов.

Унинг _boburfm каналида 200 минг обуначиси бор.

Каналда машҳур мусиқа ёрдамида оғриқли масалалар ҳажв қилинади.

Сайлов-2024: Номзодларнинг энг кўпи ўқитувчилардир

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ўзбекистонда турли жамоат ишларига ўқитувчилар сафарбар қилиниши маълум. Жойлардан олинган маълумотларга кўра, сайловолди тадбирларида ҳам ўқитувчилар фаол иштирок этган. Сайлов куни ҳам ўқитувчилар қўл қовуштириб хизматда, боиси аксар сайлов участкалари айнан мактабларда жойлашган. Энг қизиғи, жорий сайловда ўқитувчилар - номзодлар орасида ҳам етакчи. Номзодларнинг энг кўпи (27,9%)ни ўқитувчилар ташкил қилмоқда.

Бу ҳақда 26 октябрь куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилган Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашаётган номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли шахслардир.

Номзодлар орасида:

  • педагоглар 27,9%
  • иқтисодчилар 20,2%
  • ҳуқуқшунослар 16,5%
  • шифокорлар 9,1%
  • муҳандислар 7,9%
  • тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 18,4%ни ташкил этади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG