Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:40

Россиянинг икки ширкатига Ўзбекистондан яна 14 минг қурувчи ёллашга рухсат берилди


Ўзбекистон Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазири Эркин Муҳиддинов Россиянинг "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" ширкати вакилларини қабул қилди
Ўзбекистон Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазири Эркин Муҳиддинов Россиянинг "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" ширкати вакилларини қабул қилди

Россиянинг бир нечта қурилиш компаниялари 2021 йил давомида Ўзбекистондан 14 минг меҳнат мигрантини ишга ёллайди. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги расмий хабарига кўра, ўзбек ишчилари асосан, Москва ҳамда Москва вилояти қурилиш объектларига жалб этилади.

Озодлик Россия Меҳнат вазирлиги ҳам турли рекрутинг компанияларига Ўзбекистондан ишчиларни ёллашга рухсат беришни бошлаганини аниқлади.

Россиянинг "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" қурилиш ширкатлари махсус танлов асосида турли қурилиш мутахассисликларига эга 14 мингча ишчини Ўзбекистондан ёллаб Москва қурилишларига олиб келади.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги бу ҳақда пайшанба 14 январ куни махсус баёнот тарқатди.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги расмий хабари
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги расмий хабари

Унда айтилишича, Ўзбекистон Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари Эркин Муҳиддинов Россиядан махсус келган "ПИК-Индустрия" ва "ТехСтрой" вакиллари билан учрашиб, Москва ва Подмосковье қурилиш объектларига зарур бўлган ишчи-мутахассисликларга номзодларни танлаш тартиб-қоидаларини муҳокама этди.

- 2021 йил охиригача бу компаниялар Россияда 14 минг Ўзбекистон гражданини иш билан таъминлаш имкониятига эга, дейилади вазирликнинг расмий Телеграм каналида.

Меҳнат вазирлиги номзодлар танлови республиканинг барча минтақаларида январь охиригача давом этиб, монтажчи сантехник, , электрпайвандчи, электрмонтажчи, тош терувчи, арматурачи, қолипловчи, пардозчи ва бошқа қурилиш мутахассислар йиғилади.

Хабарда ишчиларни жалб қилиш пунктлари 2021 йилнинг январ ойи иккинчи ярмида Фарғона, Урганч, Самарқанд шаҳарларида фаолият юритиши белгиланди.

Озодлик Россиядаги меҳнат мигрантларини ишга ёллашга рухсатнома олган рекрутинг компанияси раҳбари билан суҳбатлашди. Исмини ошкор қилмасликни сўраган тадбиркор Россия Меҳнат вазирлиги шартнома асосида унга 100 нафар ишчини Ўзбекистондан ёллаб, олиб келишга рухсат берганини маълум қилди.

- Ҳозир Меҳнат вазирлиги бизга Москва шаҳар турар-жой эксплуатацияси билан шуғулланувчи ширкатлар учун керак бўлган 100 ишчини олиб киришга рухсат берди. Биз Россия миграция ҳукуматидан яна 240 кишини олиб киришга лицензия олиш устида иш олиб бораяпмиз. Чунки бир учоққа 340 одам сиғади. Улар ҳаммаси, содда қилиб айтсам, Москвани шу кунларда босган қордан тозалаш учун керак фаррошлар ва дворниклар бўлиб ишлайди, деди суҳбатдош.

Ўтган йил декабрида Россия президенти Владимир Путин Давлат Кенгаши аъзоларининг мурожаатига жавобан “хорижлик ҳамкорлар билан Россияда меҳнат мигрантлари етишмовчилиги масаласини” муҳокама қилишга ваъда берганди. У бу масалани меҳнат муҳожирлари оммавий кириб келадиган мамлакат раҳбарлари билан кўтаришини айтганди.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон ҳукумати Россияда ишлашга муҳожирларни ёллаш учун Россиянинг 30га яқин иш берувчилари ва рекрутинг агентликларини жалб этгани тўғрисида хабари чиқди.

Жумладан, декабр охирларида Россиянинг ПЭК ва “Техагро” компаниялари вакиллари бу ширкатларда ишлашга 2 мингдан зиёд ўзбекистонликни саралаб олган эди.

2020 йил мартида Россия коронавирус инфекциясига қарши карантин чекловларини жорий қилган ва хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган эди. Июль ойида бир нечта хорижликлар тоифасига киришга рухсат берилган.

2020 йилда Москвада меҳнат муҳожирлари сони тақрибан 40 фоизга қисқарганини бундан олдинроқ Москва шаҳар ҳокими Сергей Собянин эълон қилгани тўғрисида Озодлик хабар қилганди.

Россия Ички ишлар вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, бугунда мамлакатда 6 миллионга яқин мигрант яшаб келмоқда. Ўтган йилнинг шу пайтида муҳожирлар сони 11 миллиондан ортиқни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG