Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:56

Москва мэри мигрантлардан олинаётган солиқлар ошиб бораётганидан мақтанди


 Сергей Собянин
Сергей Собянин

Россия пойтахтида легал ҳолатда ишлаётган муҳожирлардан тушаётган даромадлар ошиб бормоқда ва йил охирига бориб 245,2 миллион долларга тенглашади.

Бу ҳақда хабар берган Москва ҳокими Сергей Собянинга кўра, Россия бюджети шу йили мигрантлардан олинган солиқлардан камига 2,8 миллиард долларга бойийди.

Москва мэри Сергей Собянин легал ҳолатда ишлаётган меҳнат муҳожирларидан тушаётган даромад йилдан йилга ошиб бораётгани ва йил охирига бориб 16 миллиард рублга (~245,2 миллион доллар) етиши тўғрисида мақтанди.

- Москва, айниқса, МДҲ давлатларидан келган мигрантлар юқори даражада концентрациялашган шаҳардир. Бугунги кунда миграциядан тушаётган даромад тақрибан 16 миллиард рублни ташкил этиши керак. Бу нима дегани? Патент учун юқори нарх тўлаётган мигрантлар Москвада меҳнат қилаётган россияликлар билан адолатли бир ҳолатга келмоқда, чунки илгари улар ҳеч вақо тўлашмаган ва уларни ишга олиш ўта фойдали бўлган. Аммо бугун вазият ўзгарди, деди Москва шаҳар Думаси олдида йиллик ҳисобот берган пайтида Собянин.

Бундан олдинроқ шаҳар ҳокими Москвада ноқонуний меҳнат миграцияси масаласи ўз ечимини топгани ва москваликларни бошқа безовта қилмаётганини таъкидлаганди.

У мигрантларнинг асосий қисми легал ҳолатга ўтгани ва солиқларни ўз вақтида тўлаб бораётганини билдирди.

Собянинга кўра, 2017 йилда Россия бюджети мигрантлардан 160 миллиард рублдан (2,8 миллиард АҚШ долл.) зиёд даромад олган, Москва бюджетига эса, меҳнат муҳожирлари ишга рухсатномасидан 15,7 миллиард (~277 млн долл.) миқдорида даромад тушган.

Жорий 2018 йилнинг биринчи беш ойи давомида мигрантлардан олинаётган солиқлар ўтган йилнинг шу вақтига силиштирганда 20 фоизга ошгани кузатилган эди. Кузатувчилар бунга қисман 2018 йилда меҳнат патенти Москвада 300 рублга, яъни 4200 дан 4500 рублга оширилганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг июл ойида Moody's Investors Service рейтинг агентлиги юқори ҳақ тўланаётган Москвага интилаётган меҳнат муҳожирлари шаҳарнинг молиявий аҳволини яхшилаётгани ва кредит рейтингини ошираётгани борасида хабар қилганди.

Россия Ички ишлар вазирлиги 2017 йилда ишга рухсатнома – патентлар бериш 12 фоизга ошганини расман эълон қилганди.

Айни пайтда, муҳожирлардан тушаётган даромадлар ошаётганини эътироф этаётган Россия ҳукумати миграция қонунчилигини янада кучайтиришга интилмоқда. Жумладан, шу кунларда Россия тегишли идораларида “мигрантларнинг ижтимоий-маданий адаптацияси” масаласига боғлиқ қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётгани ва у 2019 йилнинг 15 январигача Дума муҳокамасига киритилиши маълум қилинди.

Россия ИИВси маълумотига биноан, бугунга келиб Россия Федерацияси ҳудудида ишлаётган 8,5 миллион мигрантдан 1,9 миллиони – Ўзбекистон ватандошларидир.

XS
SM
MD
LG