Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:46

Cўнгги қўнғироқ Мирзиëев шахсига сиғиниш даврининг Биринчи қўнғироғими?


Бу йил мактабларда ўқувчилар учун «Сўнгги қўнғироқ» тадбири бекор қилинди. Бу тадбир ўрнига ўтказиладиган "тантанали сафланиш тадбирлари"да президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари “мағзини чақишади”

«Тадбирнинг асосий ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир» деган иборасининг мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга етказиш, ёшлар онгида ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига ҳурмат, тинчлик ва осойишталикка дахлдорлик туйғуларини кучайтиришга қаратилади», дейилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Бундан олдин бир гуруҳ зиëлилар «Менинг фикрим» порталида Шавкат Мирзиëевга “Ўзбекистон қахрамони” унвони бериш ташаббуси билан чиққан эди.

Бу «шавкатпарастлик тадбирлари» Ўзбекистонда янги шахсга сиғиниш даври бошлангани аломатими?

Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида изладик.

Мактаблардаги сўнгги қўнғироқ Мирзиëев шахсига сиғинишнинг бошланишими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00

Эшиттиришда қатнашган шоир¸ файласуф, Ўзбеккистон халқ маорифи аълочиси Абдулла Шер ëзувчи Макиавеллидан мисол келтириб “шахсга сиғиниш жоҳил оламонга оид инстинкт” эканлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиëевга лаганбардорлик қилиш кўламини президентнинг Андижонга ташрифи мисолида тасвирлаган киночи Абдулазиз Маҳмудов “Каримов давридаги лаганбардор мулозимлар Мирзиëевни мақтовга мазахўрак қилмоқда”, деди.

Махмудовнинг фикрича¸ лаганбардорликнинг бу тезлигида келаси йилга бориб “Ўзбекистон сиëсий уфқида иккинчи Каримов пайдо бўлади...”

XS
SM
MD
LG