Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:00

Мирзиëев учун “Потемкин қишлоқлари” яратилмоқдами?


Ўзбекистон президентининг вилоят ва туманларга сафаридан олдин ушбу ҳудудларни бўяб безатиш¸ мавсум ва иқлимга тўғри келмайдиган анваой чечаклар экиш урф бўлмоқда. Сиëсий луғатга “Потемкин қишлоқлари” дея кирган бу ҳолат ўзбекчада хўжакўрсин деган маънони беради. Бугунги “Қурултой” мавзусини Мирзиëев учун “Потемкин қишлоқлари” яратилмоқдами деган савол устига қурдик.

Мирзиëев учун “Потемкин қишлоқлари” яратилмоқдами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:01 0:00

1787 йилда Россия қироличаси Екатрина иккинчи мамлакат бўйлаб саëҳат қилганида княз Потемкин фанерадан бўлган¸ кўчма обод қишлоқларни ҳукмдор кўзи тушадиган жойларга қўйгани ортидан¸ кўзбўямачилик ўрнаги ўлароқ “Потемкин қишлоқлари” термини истеъмолга кирди.

Каримов даврида мукаммал шаклига эришган “Хўжакўрсинчилик” Мирзиëев даврида ҳам давом этаëтгтани кузатилмоқда.

Андижонда Мирзиёев ташрифидан олдин 77 километр узунликдаги Андижон-Хонобод автомобил йўли бўйидаги уй ва биноларнинг фасади безалаëтгани ҳақида маҳалллий тадбиркорлар Озодликка билдиришди. Уларга кўра¸ томларнинг кўча қисми бўялиб, қурилиши чала бинолар тунука билан тўсиб қўйилган.

Қурултойда қатнашган журналист Алимардон Аннаев¸ блогер Ботир Ҳасанов ва мухолиф партия вакили профессор Отаназар Ориповлар “Онангни отангга бепардоз кўрсатма” деган мақолга ишора қилиб “кўзбўямачилик” иллати миллат зеҳниятига сингиб кетганидан баҳс қилишди.

Эшиттириш якунида таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг Озодликка илгари айтган мана бу гапи янгради

“Бугунги рассомларга аянч борлиқ ва одам ўртасига гулдор парда осиш талаби қўйилмоқда. Менинг назаримда¸ ҳақиқий рассом бу гулдор пардани йиртиши ва одамларга воқеликни тўлалигича кўрсатиши лозим¸ деган эди Озодлик билан суҳбатда таниқли ўзбек рассоми.

XS
SM
MD
LG