Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:51

Мирзиëев ҳукумати хорижда яшаëтган ўзбекистонликлар учун икки фуқаролик жорий қиладими?


Uzbek banner - Round-table
Uzbek banner - Round-table

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кўп ўтмай бошланган сиëсий ва диний таъқиблар¸ кўп ўтмай эса¸ ишсизлик сабаб мамлакатни тарк этган ва хориж давлатлари паспортини олган ўзбекистонликлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Россияда йиллардан бери меҳнат муҳожиратида юрганлар сони 2 миллиондан 5 милллионгача деб тахмин этилса¸ Ғарб давлатларида муқим яшаëтганлар сони ўн мингларда чамаланади.

Хусусан¸ йилига 5000 нафарга яқин ўзбекистонлик Green Card соҳиби сифатида АҚШга кўчиб кетмоқда¸ беш йил бу ерда муқим яшаганидан сўнг¸ АҚШ ватандошлигини олмоқда.

Хориж ватандошлигини олган ўзбекистонликларнинг аксарияти¸ тарихий ватани билан алоқани узмаслик учун¸ Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечишни истамаяпти.

Ислом Каримов даврида¸ Ўзбекистон қонунчилиги қўш фуқароликни эътироф этмаган бўлса¸ Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг - 2016 йилнинг 23 сентябрида “Фуқаролик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгартишга мувофиқ¸ чет эл фуқаролигини олган Ўзбекистон фуқароси — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши мумкин.

Дунëнинг аксар давлатлари¸ хусусан¸ постсовет республикалари учун долзарб бўлиб қолаëтган бу масала Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Адлия вазирлиги расмийси¸ Ўзбекистон ичкарисида яшаëтган икки паспорт эгалари¸ мамлакатдан чиқиб кетган мухолифат фаоллари ва қўшни республика ватандошлари иштирок этди.

АҚШда айни соҳада илмий изланиш олиб бораëтган таҳлилчи Рафаэль Сатторов бу масала ечимини Польшадан ўрганиш керак¸ деган фикрни илгари сурди:

- Польша дунëдаги барча полякларга Польша картасини беради. Бу карта билан дунëнинг турли мамлакатларида яшайдиган поляклар ўз юртига бемалол бориб келишади. Бундан ўрнак олиб биз ҳам Uzbek Card идеясини тарғиб қилайлик¸ дейди суҳбатдош.

Икки фуқароликка изн берилсинми ëки барча ўзбекларга Uzbek Card берилсинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:41:17 0:00
Бевосита линк

Германияда истиқомат қилаëтган журналист Анвар Усмон Россия ватандошлигини олаётган ўзбекистонликлар сони йил сайин кўпайганлигини Ўзбекистон мустақиллиги учун потенциал таҳдид сифатида баҳолаб¸ уларнинг эҳтимолий келажакда Россия манфаати тарғиботчисига айланишидан хавотир билдирди.

Ўзбекистонда қўшватандошликка мавжуд тақиқ "Қурултой"нинг айрим иштирокчиларига кўра, Каримов давридаги “изоляционизм” сиëсати мевасидир.

Ўзбекистоннинг 2016 йилда вафот этган 1-президенти Ислом Каримов "Биздан озод ва обод ватан қолсин" номли китобида "Икки давлат фуқаролигига мансублик ачинарли ҳолдир. Бу беватанлик билан баробардир", деб ёзган эди.

Айни пайтда Ислом Каримовнинг неваралари бир вақтнинг ўзида АҚШ ва Ўзбекистон ватандоши экани¸ "Қурултой" қатнашчилари назарида¸ “масаланинг парадоксга айланганига” ëрқин мисолдир.

Марҳум президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова уй қамоғига олингунга қадар Ўзбекистон сиëсий элитаси фарзандларининг аксариятида АҚШ¸ Британия¸ Исроил¸ Болтиқбўйи давлатлари ва Россия фуқаролиги борлигини Twitter саҳифаси орқали иддао қилган эди.

XS
SM
MD
LG