Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:55

Самарқандлик талаба Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф қилди


Абубакир Маматов.
Абубакир Маматов.

Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба Абубакир Маматов Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Нeartland деб ўзгартириш таклифи билан чиқди. OzodМikrofonга боғланган талаба йигит -истон қўшимчаси ўзбек халқига мос эмас, деб ҳисоблайди.

Самарқанд вилоят, Нарпай туманида туғилиб ўсган, ҳозирда Хитойнинг Сания меҳмондўстлик институти (Hospitality institute of Sanya)да меҳмонхона бошқаруви бўйича таҳсил олаётган 21 яшар Абубакир Маматовга кўра, Ўзбекистон номини глобал ўзгаришларга мослаб ўзгартириш лозим:

- Ўзбекистон дейилганда сиёсий парокандалик ҳукм сураётган Покистон ёки Афғонистон давлатлари қаторида кўришади мамлакатимизни. -истон қўшимчаси мамлакат номига, унга бўлган қарашга иккиламчи нуқтаи назардан ёмон фикрни шакллантираяпти. Биз жудаям катта структурага эгамиз. Лекин бизнинг имкониятимиз айнан шу -истон қўшимчасининг соясида қолиб кетаяпти. 20-йилларда, СССР тузилаётган пайтда ҳукумат тепасида ўтирган 4-5 та каттакон томонидан шунақа ном қўйилган. Покистон ва Афғонистондан андоза олишган. Бу 20-йилларнинг нуқтаи назаридан келиб чиқиб қўйилган ном. Лекин бу бугунги глобаллашаётган замонга мос эмас. Ўзбекистондан -истонни олиб ташлаб, фақат Ўзбек деб қўйишимиз мумкин. Uzbekland ёки Нeartland деб қўйишимиз мумкин. Менга кўпроқ Нeartland ёқада- “дунёнинг юраги” деган маънода, деди 1 март куни OzodМikrofonга боғланган Абубакир Маматов.

Абубакир билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Самарқандлик талаба Ўзбекистон номини ўзгартиришни таклиф қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:00 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------- Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG