Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:32

Ҳужжат: Аҳолини диний мутаассибликдан қайтариш учун 72 мингта суҳбат ўтказилди


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 27 январда ўтказган ҳукумат мажлисида “давлат идоралари ва таълим муассасаларида мутаассиблик ва радикаллашувни олдини олиш юзасидан 28 928 та¸ жамоат ташкилотларида 18 922 та¸ жамоат жойларида 23 985 та маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда профилактик суҳбатлар” ўтказилди.

Бу маълумот шахси сир қолишини сўраган ҳукумат мулозими томонидан Озодликка тақдим этилган мазкур мажлис баëнидан олинди.

27 январь кунги ҳукумат мажлиси баëни.
27 январь кунги ҳукумат мажлиси баëни.

Ҳукумат мулозими тақдим этган мазкур мажлис баëнномасида бунча тадбирнинг айнан қайси муддат ичида ўтказилгани айтилмаган.

Ҳужжат мазмунидан¸ бу профилактика тадбирларининг Шавкат Мирзиëевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида қилган нутқидан кейинги даврга алоқадорлигини тахмин қилиш мумкин.

Бош вазир раислигида ўтказилган махсус мажлис “2020 йилда республикада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш ҳақида” бўлган.

Унда ДХХ ва мамлакатдаги аксар вазирлик раҳбарлари иштирок этган.

Мажлис баëнидан унда “Мамлакатда диний вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги махфий қарор ижроси бўйича давлат ва жамоатчилик тизимлари ҳозирлаган ҳисоботлар хулосаси тақдим этилганини фараз қилиш мумкин.

Президент Мирзиëев 2019 йил 4 сентябрь куни имзолаган ПҚ-4437м деб рақамланган махфий қарорда¸ ўзбекистонликлар орасида диний радикаллашув ва мутаассибликнинг ëйилиши олдини олиш топширилган ва унга илова қилинган “Йўл харитаси”да бу борада қилиниши лозим ишлар рўйхати келтирилган эди.

Озодлик бу махфий ҳужжатда берилган топшириқлар ҳақида жамоатчиликка маълумот берган эди.

27 январь кунги ҳукумат мажлиси баëнида ëзилишича¸ “экстремизм ғоялари таъсирига адашиб тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш мақсадида 11545 нафар фуқаро билан суҳбатлар ўтказилиб¸ 15981 та муаммо аниқланган¸ уларнинг 13670 таси ишлаб чиқилган индивидуал ҳаракатлар дастури доирасида ижобий ҳал этилган”.

Ҳукумат мажлиси баëнидан нусха.
Ҳукумат мажлиси баëнидан нусха.

Экстремистик ва террористик фаолиятга алоқадорлиги туфайли жазо муддатини ўтаëтган 2669 нафар фуқаронинг яқин қариндошлари билан ўтказилган суҳбатлар давомида 4404 та муаммо аниқланган ва улардан 3521 таси¸ баëнга кўра¸ ижобий ҳал этилган.

“Меҳр” ва “Меҳр-2” махсус операциялари доирасида 220 нафар ўзбекистонлик Сурия ва бошқа уруш ҳудудларидан олиб келинган ва “уларни жамиятга тўлиқ мослаштириш бўйича комплекс ишлар” бошланган.

Мажлис баëнида аниқ муҳлати кўрсатилмаган муддат орасида¸ имом-хатиблар оммавий ахборот воситаларида экстремизм ва терроризмга қарши кураш мавзуида 1650 маротаба чиқиш қилган.

Мажлис баëнида бундай тадбир ва профилактик суҳбатлар натижасида Ўзбекистондаги диний муҳитнинг нисбатан соғломлашган ëки соғломлашмаганига оид аниқ хулоса айтилмаган.

Президентнинг 2019 йил сентябрдаги махфий қарорида¸ “республикадаги диний вазиятнинг таҳлили олиб борилаëтган ўзгаришлар натижалари жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир этувчи қатор омиллар сақланиб қолаëтганини” кўрсатгани таъкидланган эди.

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси қарорида¸ бу ишларни 2020 йили комплекс равишда давом эттиришга қарор қилинган.

Ҳужжат иловаси келтирилган конкрет вазифалар ижросини мувофиқлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул қилиб белгиланган.

2020 йили диний муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган вазифалар¸ иловадан кўрилишича¸ асосан “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остидаги турли тадбир ва суҳбатлардан иборат.

Ҳужжатда¸ ҳатто экстремизм ва терроризм ғояларидан қайтмаган маҳбуслар¸ шунингдек¸ сохта тариқат ғояларини тарғиб қилаëтганлар билан ҳам “профилактик суҳбатлар” ўтказиш тавсия қилинган.

XS
SM
MD
LG