Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:41

Махфий қарор: Мутаассиблар эркинликни кўтара олмадими?


Президент Шавкат Мирзиëев 2019 йил 4 сентябрь кунги махфий қарори (ПҚ-4437м) билан мамлакатдаги диний вазият ва диндор қатламни назорат қилиш Давлат хавфсизлик хизматига топширди.

Ҳужжат “ўз шахсий қарашларини мажбурий диний қоида сифатида талқин қилиб¸ уларни аҳоли орасида кенг ëйишга ҳаракат қилаëтган гуруҳлар фаолиятини чеклаш”ни кўзда тутади.

Айни қарор муҳокамасига бағишланган Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришда қатнашган таҳлилчи Шоҳида Ëқубнинг фикрича, бу “Мирзиëевнинг ислоҳотларидаги хавфли бурилиш ва Каримовнинг репрессив сиëсатига қайтишдир”дир.

АҚШда яшаëтган хавфсизлик масалалари бўйича ўзбекистонлик мутахассис Рафаэль Сатторовнинг фикрича, бу “уч йиллик нисбий эркинликдан сўнг Мирзиëев ҳукуматининг диний вазият устидан яна жиддий назорат ўрнатиши ташқи ва ички омиллар туғдирган” табиий қарордир.

Ўзбекистонлик фаол Мирза Анвар Ҳамидов эса, бу қарор “динга эмас балки мутаасиб диндорларнинг экстремистик фаолиятига қарши” деган фикрни билдирди.

Қурултой дастури
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:47 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистонлик 34 яшар врач Шерзод Турдиевнинг фикрича, диний вазият юзасидан назоратнинг қайта қўлга олиниши айни дам учун тўғри қародир:

“Назорат кучайгани ҳақида гапиришдан аввал у қачон ва нима сабабдан сусайгани ҳакида эслаб ўтиш жоиз. Каримов режими «Наманган воқеаси»дан сўнг пухта ишлаб чиқилган стратегия эди. Давлат раҳбари алмашгач, имкон қадар халқ ишончига киришга уриниб, диний соҳада хам бир қатор ислоҳотлар қилишга улгурди. Жумладан: масжидлар сони кўпайди, рўмол, соқолга сиқув камайтирилди, Умра ва Ҳаж зиëратига чеклов олиб ташланди, сўз эркинлиги берилди. Диктатурада писиб юрган латент радикал диндорлар буни имконият сифатида баҳолай бошлади, жамият бошқа аъзоларига хам таъсир ўтказиб, очиқдан-очиқ тарғиб, таҳдид қилишгача етиб борди.

Секуляр жамиятда бирор конфессия бошқасидан устун кўрилмаслигини, ҳамманинг ҳуқуқи тенг эканини унутиб кўйишди. Сўнгги 3 йиллик ислоҳотларга жамиятнинг реакцияси ўзига хос индикатор вазифасини ўтади.

Назоратни қайта қўлга олиш айни дамда тўғри қарор деб ўйлайман. Менинг фарзандларим дунëвий давлатда яшаши, билим олиши, улғайишини ҳохлайман. Диний фанатизм, сиëсатга диннинг аралашишга уриниши ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган. Тарих бунга гувоҳ"

XS
SM
MD
LG