Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:26

OzodTarmoq: "Шуҳрат Ғаниев уйи бузилган риштонликлар олдидаги қарзидан деярли қутулди"


OzodTarmoqда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борилади.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Баҳодирхон Элибоев 15 ноябрда ўз Facebook саҳифасида эълон қилган​ пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Илк бор Ғаниев мажлисида...

Кеча ажойиб иш бўлди. "Ғаниев келибди, Ғаниев келибди" деган гапларни эшитиб қолиб Риштон ҳокимиятига бордим. Тинчликмикин, яна нима бўлдийкин деб.

Мажлисга кириб орқароқдан жой олдим. Ҳайрият яхши хабарлар ҳам бор экан. Ҳоким Ғаниев Риштон аҳолиси билан кулишиб гаплашиб ўтирибдилар. Илк бор бундай мажлисда иштирок этишим. Бўларканку! Ҳокимни жа важоҳатли дейишганди, ўзимиздақа одам экан. Еб қўймади. :) Аёллар гапиришган эди, "ҳозир ҳал қиламиз. Менинг номимни сотиб бу ерда кимлардир бошқача ишлар қилган бўлса, ҳали жавоб беради", деди ҳоким.

Эсингизда бўлса, снос ишлари бўйича компенсация тўловлари батамом тўланмагани ҳақида хабар берилган эди. Шунда айрим маҳаллалар билан видео-мурожаат тайёрлашга келишиб қўйилган ҳам эди. MA-News Agency орқали мурожаат чиқиши кеча соат 15:30 га белгиланган эди.

Риштон Матбуот котиби каминага озгина қариндошлиги, ҳам дўстлигини ҳисобга олиб бир оғиз "эрта-индин видео мурожаат чиқади", деб огоҳлантирган эдим. Шу гап сабаб бўлдими ёки вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ўз ташаббуси биланми, ҳар ҳолда қолган пуллар бериладиган бўлгани муносабати билан йиғилиш ўтказилаётган экан. Йиғилиш соат 15:00 га белгиланган экан.

30 дан ошиқ аҳолига компенсация пуллари тўлиқ тўланиш бошланиб кетди. Истаган одамга эса пул ўрнига ер берилиши бошланди ҳам. Истасангиз компенсациядан чала қолган тўловни оласиз, истасангиз ўша пул ўрнига ер оласиз. Масала ҳал!

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев "соат кечки 8 да менга бу ишлар якуни ҳақида ҳисобот берасан" деб топшириқни бериб, чиқиб кетди.

Бу, мен учун, яхши хабар. Ҳар ҳолда снос бўйича компенсация пулларини бериш якунига етди ҳисоби. Энди у ёқ-бу ёқда кимдир қолиб кетган бўлиши мумкин. Худо хоҳласа, уларнинг муаммолари ҳам бартараф қилинади.

Видео-мурожаат амалга ошмай қолди. Ҳай майли.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG