Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:18

А.Турғунов: Қилмаганим жиноят учун 10 йил ўтирдим!


7 октябр куни қамоқдан озод этилган Аъзам Турғунов, "Эзгулик" ташкилоти тарқатган сурат
7 октябр куни қамоқдан озод этилган Аъзам Турғунов, "Эзгулик" ташкилоти тарқатган сурат

Ўзбекистонда 2008 йилда товламачиликда айбланиб, 10 йилга қамалган мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси фаоли ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган "Мазлум" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари бўлган Аъзам Турғунов 7 октябрь куни қамоқдан озод этилди.

У қамоқдан жазо муддати битишига 9 ойга яқин муддат қолганда озод этилди.

Озодлик радиосига берган эксклюзив интервьюсида ҳуқуқ фаоли қарийб 10 йил қамоқ жазосини ноҳақ ўтадим, деб таъкидлади ва бундан буён ўзининг оқланиши учун ҳаракат қилишини айтди.

Қуйида унинг қамоққа ташланиши, "Тоштурма", "Жаслиқ", "Шайхали" қамоқхоналарида кечган йиллари ҳақидаги суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Аъзам Турғунов: Содир этмаган жиноят учун 10 йил ўтирдим, албатта, оқланишга интиламан!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:47 0:00
Бевосита линк

66 ёшли Аъзам Турғунов қамалишидан олдин маҳаллий куч тизимлари муносабатидан норози фуқароларнинг маҳкама ишларида қатнашиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келган.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Абдураҳмон Ташанов эса ўз Facebook саҳифасида қамоқдан озод бўлган Турғунов билан бирга тушган видеони эълон қилди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда уч нафар сиёсий маҳбус озод этилди.

4 октябр куни ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

67 ёшли Солижон Абдураҳмонов 9 йил 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябрда озод бўлди.

Абдураҳмонов озод этилишидан бир кун аввал эса жиззахлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов "Жаслиқ" қамоғидан уйига қайтганди.

XS
SM
MD
LG