Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:52

ZIMISTON-UZ: "Газ заправкалар" 22 кундан сўнг қайта очилмоқда

📌Ҳар йилгидек, Ўзбекистонга совуқ кутилмаганда келди. Унинг кутилмаганлиги табиат инжиқлиги эмас, балки мамлакат энергетика тизимидаги муаммолар билан боғлиқ. Биринчи қордан кейиноқ мамлакат энергетик коллапсга гувоҳ бўлмоқда.

Ўтган йиллардаги каби яна бутун Ўзбекистон бўйлаб электр ва газ тақчиллиги кузатилмоқда. Аммо афтидан, вазият бу йил олдингидан ҳам ёмон. Бу йил энергетика инқирози пойтахтгача етиб келди.

Озодлик ўзбекистонликларнинг энергетик бўҳронга оид вазият акс этган хабарларини ZIMISTON-UZ блогига жамламоқда.

Сиз яшаётган худудда вазият қандай?

Қандай қишлаяпсиз?

Газ ва свет борми?

Хабарларингизни Озодликка Телеграм орқали + 420 724971539 рақамига йўлланг. Вазиятни биргаликда кузатамиз!

20:15 2.2.2023

Қозоғистон жанубида тошқин бўлди. Ўзбекистонда ҳам тошқин хавфи бор

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида қорнинг тез эриши ва кучли ёмғир ёғиши оқибатида бир неча ҳудудда тошқин содир бўлди.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2 февраль эрталаб соат 11 даги хабарига кўра, Туркистон вилоятининг Кентау ва Туркистон шаҳарларида, шунингдек, Бойдибек, Сауран, Ордабаси туманларида кўчаларни сув босган, лекин хонадонларга кирмаган.

Журналист Айгерим Таубай Фейсбукда эълон қилган постида Сауран туманининг Абай қишлоғида кўчаларни сув босганини, қишлоқликлар ишга бора олишмаганини, мактабларда эса дарслар онлайн-шаклга ўтказилганини билдирди. Хабар қилинишича, қишлоқ аҳли маҳаллий дарёда сув сатҳи кўтарилиши ҳақида огоҳлантирилмаган.

Расмийлар Сауран туманида аҳоли масканларини сув босиши хавфи сақланиб қолаётганини айтмоқда.

Расмий маълумотга кўра, кўчалардаги сувни сўриб чиқариш ва каналларни тозалаш ишларига ФВВнинг 56 ходими жалб этилган.

Ўзбекистонда ҳам тошқин ҳавфи мавжуд. 30 январь куни Ўзбекистонда сел, тошқинлар ва кўчки билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар олдини олиш бўйича штаб ташкил этилди.

“Ўзгидромет”нинг маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача кўтарилади. Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида қор ва музлар эриши тезлашиб, сел, кўчки ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

Жорий йилда Амударё ва бир қанча каналлар музлаб қолгани маълум. Бу эса тошқин хавфини юзага келтириши мумкин.

“Ўзгидромет” жорий ҳафта Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида кучли ёмғир бўлишини ҳам хабар қилган. Бу эса сел келиш хавфини кучайтиради.

17:51 2.2.2023

Сирдарёда электр подстанциясида ёнғин. Қурбонлар йўқ

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

2 февраль куни Сирдарё вилояти Ховос туманидаги электр подстанциясида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

"2 февраль куни соат 15:25да Ховос тумани, “Мустақиллик” МФЙда жойлашган, "Миллий Электр тармоқлар" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ "Гўзал" подстанциясида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган".

Ёнғин 30 дақиқа ичида ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилган расмий хабарда.

Ҳодиса оқибатида қанча хонадон электрсиз қолгани номаълум. Хабарда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани қайд қилинган.

16:41 2.2.2023

Олтита вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бугундан бошлаб тўрт кун давомида мамлакатнинг олтита вилоятида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзгидромет хизмат 2−5 февраль кунлари жами йигирмага яқин туманда қор кўчиш хавфи борлигини эълон қилди:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида;

30 январь куни Ўзбекистонда сел, тошқинлар ва кўчки билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар олдини олиш бўйича штаб ташкил этилди.

“Ўзгидромет”нинг маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача кўтарилади. Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида қор ва музлар эриши тезлашиб, сел, кўчки ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

Жорий йилда Амударё ва бир қанча каналлар музлаб қолгани маълум. Бу эса тошқин хавфини юзага келтириши мумкин.

“Ўзгидромет” жорий ҳафта Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида кучли ёмғир бўлишини ҳам хабар қилган. Бу эса сел келиш хавфини кучайтиради.

14:36 2.2.2023

Бугундан “газ-заправка” қайта очила бошлади

22 кун аввал ёпилган метан “заправкалар” 2 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудида босқичма-босқич қайта очила бошлади.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, қайси “заправка” қачон очилишини маҳаллий ҳокимликлар белгилайди. Ҳокимлик рўйхати асосида “газ-заправка”лар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Халқ тилида “газ заправка” деб аталадиган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) 12 январь куни ёпилган эди.

Мутасаддилар ўшанда табиий газни аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш учун АГТКШлар ёпилганини таъкидлашган.

Вазирлик хабарига кўра, ҳозирда газ қувурларида босим меъёрга кела бошлагани сабаб АГТКШларни очишга қарор қилинган.

Расмий хабарда “заправкалар” ишлашида вақт чекловлари сақланиб қолиши қайд қилинган:

“АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади”.

Мутасаддилар "газ заправкалар" кунлар исигач, қайта очилишини ваъда қилишган эди. Бироқ мамлакатнинг энг совуқ худудларидан бири бўлган Қорақалпоғистонда метан "заправкалар"нинг қайта очилиши 4 кун аввал бошланди. Бунинг сабабини расмийлар изоҳлаганича йўқ.

12 январдан бошлаб метан “заправкалар” ёпилгач, мамлакатнинг барча ҳудудида бензин нархлари ошгани ва "заправкалар"да бензин учун турнақатор навбатлар юзага келгани кузатилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG