Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:43

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

17:50 21.9.2022

Давлат Думасининг айрим депутатлари урушга жўнатилиши мумкин

Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин айрим депутатларнинг кўнгилли сифатида Украинадаги урушга юборилиши мумкинлигини айтди. Бироқ, унинг ўзи фронтга боришга хоҳиш билдирмади.

"Келинг, биз ҳам ўз навбатида бу масалани тезда ўрганиб чиқайлик. Кимни урушга юбориш мумкин - қарор қабул қилиш керак. Ёрдамчиларимиз бор, катта аппаратимиз бор. Ҳа, булар давлат хизматчилари, лекин келинг, тажрибага эга, иштирок этишни ҳоҳлаганларни, балки кўнгилли сифатида ҳам тўплайлик”, — деди Володин.

Бироқ, Володин, негадир, кўнгилли ролига ўз номзодини илгари сурмади.

Россия қонунчилигига кўра, Федерация Кенгаши аъзолари ва Давлат Думаси депутатлари сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматни ўташдан озод этилган.

18:01 21.9.2022

Шольц: Путиннинг сафарбарлик ҳақидаги баёноти иложсизлик белгиси

Германия канцлери Олаф Шольц Владимир Путин эълон қилган қисман сафарбарлик унинг иложсизлиги белгиси эканини айтди.

Шольц, шунингдек, Россия Украинадаги "бу жиноий урушда ғалаба қозона олмаслигини" қўшимча қилди.

"Путин вазиятни фақат оғирлаштиради. У бошиданоқ вазиятни ва украиналикларнинг қаршилик кўрсатиш иродасини бутунлай ҳисобга олмаган", - деди Шольц БМТ Бош Ассамблеяси йиғинидаги нутқида.

18:23 21.9.2022

Россия шаҳарларида мобилизацияга қарши намойишлар бўлиб ўтяпти

Россиянинг айрим шаҳарларида “Весна” ҳаракатининг сафарбарликка қарши норозилик намойишлари бошланди.

Иркутск, Улан-уде, Хабаровскда намойишчилар тарқатиб юборилган, айримлари ҳибсга олинган. The Wall Street Journal мухбири Мэттью Лаксмор хабар қилишича, Иркутскда 60га яқин одам намойишга чиққан.

Томскда асосан аёллардан иборат ўнлаб намойишчи эрлари, ўғиллари ва акаларини ўлимга жўнатмасликни талаб қилди.

Новосибирскда намойишчиларни тарқатиш учун полиция куч қўллагани ҳақида хабарлар бор.

ОВД-Инфо (Россияда “хорижий агент” сифатида тан олинган) маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери Россияда урушга қарши турли аксияларда 16500 га яқин одам ҳибсга олинган.

18:36 21.9.2022

Россияда сафарбарлик эълон қилингач, Москвадан Истанбул, Ереван ва Минскга учоқ чипталари тугаб қолди

Россияда сафарбарлик эълон қилингач, Москвадан Истанбул, Ереван ва Минскга тўғридан-тўғри рейслар учун барча чипталар тугаб қолди.

Аэрофлот веб-сайтида 21 сентябр куни Москвадан Минскка чипталар аллақачон йўқлигини кўриш мумкин.

Ҳали ҳам 22 сентябр куни Беларус пойтахтига учиб кетиш мумкин - қуйи классда 43 106 рубл (бу одатдаги нархдан деярли 10 баравар юқори, тахминан 700 доллар эквиваленти) ёки бизнес-классда 106 631 рублга, аммо бу чипталар ҳам тезлик билан сотилмоқда.

Ушбу санада Минск ва Ереван, Истанбул, Олмаота, шунингдек, Тбилиси, Батуми, Кутаиси шаҳарларига рейслар амалга оширилмайди. Ушбу рейсларга чипталарни фақат октябрь бошида олиш мумкин.

Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, рус тилида сўзлашувчи муҳожирларнинг Интернет тармоқларида эркакларга Грузия ва Финляндия билан қуруқликдаги чегарани кесиб ўтиш тақиқлангани, гарчи аёллар муаммосиз киритилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. ФСБ чегара хизмати ҳозирча буни расман изоҳлаганича йўқ.

Расмий равишда, Россия ҳукумати маълум ёшдаги эркаклар ёки сафарбарлик қилинадиган фуқаролар Россиядан ташқарига чиқа олмаслиги ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади.

Аммо “Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, ҳарбий хизматда турган фуқароларга сафарбарлик эълон қилинган пайтдан бошлаб ҳарбий комиссарликларнинг рухсатисиз яшаш жойидан чиқиб кетиши тақиқланади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG