Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:55

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

19:16 21.9.2022

НАТО Бош котиби: Ғарб Россия таҳдидларига қарши туради

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг сўзларига кўра, Путиннинг нутқи эскалациянинг яққол белгисидир, бироқ унинг айтган ҳамма гаплари кутилмаган ҳол эмас.

Путин ўз кучини ошириб баҳолади, Украинада уруш бошлаб, хатога йўл қўйди ва унинг сўнгги баёнотлари бунинг яққол далилидир, деб ҳисоблайди НАТО Бош котиби.

Унинг сўзларига кўра, яна юз минглаб одамларни фронтга жўнатиш нафақат можарони, балки Россия армиясининг мавқеини ҳам оғирлаштиради. Россия қўшинлари ёмон жиҳозланган ва тегишли қўмондонлик ва назоратга эга эмас, деди Столтенберг.

20:27 21.9.2022

АҚШ Конгресси Кремлга яқин бўлган шахсларга санкция қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Россиянинг юқори мартабали амалдорлари, тадбиркорлари ва Кремлга яқин бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларига қарши санциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Санкция қўлланилиши керак бўлганлар орасида тадбиркор Роман Абрамович, "Биринчи канал" директори Константин Эрнст, "РТ" раҳбари Маргарита Симонян, телебошловчи Владимир Соловёв, Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина, актёр Марат Башаров, қўшиқчилар Николай Басков, Олег Газманов ва Филипп Киркоров, дирижор Валерий Гергиев, Рус православ черкови патриархи Кирилл, оммавий ахборот воситалари Владимир Путиннинг яқин дўсти деб атаган Светлана Кривоногих, Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин, режиссёр Никита Михалков, медиа менежери Кристина Потупчик. , Давлат Думаси депутати Валентина Терешковалар бор.

Қонун кучга кириши учун қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши ва президент томонидан имзоланиши керак.

20:32 21.9.2022

Сафарбарликка қарши намойишларда 150дан ортиқ одам ҳибсга олинган

Инсон ҳуқуқлари бўйича "ОВД-инфо" лойиҳасига кўра, Путин эълон қилган ҳарбий сафарбарликка қарши намойишларда юздан ортиқ киши, жумладан Екатеринбургда 30 киши. Красноярскда 16 киши, Перм ва Уфада 14 киши, Иркутскда 7 киши ҳибсга олинган.

Бугун эрталаб Москва прокуратураси сафарбарликка қарши кўча намойишларида қатнашганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши билан таҳдид қилган эди.

Бундан олдин Хабаровск, Улан-удеда ҳам намойишлар куч билан бостирилгани ҳақида хабар берилганди.

20:39 21.9.2022

Жо Байден Россияни "ядровий таҳдидлар"да айблади

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Россияни "ядровий таҳдидлар"да айблади.

"Путин Россиянинг ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича мажбуриятларини беадаблик билан менсимай, Европага қарши очиқ-ойдин ядро қуроли билан таҳдид қиляпти", дер экан Байден ядро урушида ғалаба қозониб бўлмаслиги, уни ҳеч қачон бошламаслик кераклигини урғулади.

Байден таъкидича, Украинадаги уруш бир кишининг уруши, Владимир Путин БМТ низомини "уятсизларча бузмоқда".

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлган давлат БМТ Низомининг асосий қоидаларини уялмасдан бузиб, қўшни давлат ҳудудига бостириб кирди”, - деди Байден.

АҚШ раҳбари ўз чиқишида Россиянинг урушдан мақсади Украина ва украиналикларни халқ сифатида яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш эканини айтди.

"Россиянинг урушдан мақсади украиналиклардан давлат ва халқ сифатида яшаш ҳуқуқини тортиб олиш", - дейди Байден.

Шунингдек, президент Байден АҚШ Украинадаги уруш адолатли шартлар асосида тугатилишини исташини таъкидлади.

Америка раҳбари БМТда Россия Украинага бостириб кирганидан буён илк бор чиқиш қилмоқда.

Жаноб Байденнинг бугунги БМТдаги нутқи Россия президенти Владимир Путин мамлакатида қисман сафарбарлик эълон қилиб, ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини билдирганидан бир неча ўтиб янгради.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG